RU

Последние новости

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  20 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  8 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Леонардо Спинаццола финал олдидан Италияга таъсирли мактуб ёзди Новости

Леонардо Спинаццола финал олдидан Италияга таъсирли мактуб ёзди

Ҳал қилувчи учрашувдан олдин у термага мактуб йўллади.

Хабарингиз бор, бугун Евро-2020 финал учрашувида Италия термаси бош соврин учун Англияга қарши майдонга тушади. 

Номинал мезбон "Скуадра Адзурра" ҳимоячиси Леонардо Спинаццола ушбу беллашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Агар ўша вазиятга, ўша дақиқаларга яна қайтиш имкониятим бўлганида, мен барибир тўпга бор кучим билан интилган бўлардим. Яна юз марта бу ишни қилаверардим, агар шу орқали рақибни бир метрга ортда қолдиролсам, агар шу ишим орқали ўйин тақдирини жамоам томонга ўзгартира олсам. Бунда оламшумул ҳеч нима йўқ, шунчаки бизда қоидалар шундай – сен фақатгина жамоадошларинг ва терма учун борингни бера олсанггина, саргузаштнинг охирига етиб борасан.

Жароҳат мени майдондан чиқариб юборди, энди мен ўйиндан "ташқарида"ман. Бироқ жамоадан четга чиқиб қолганим йўқ. Менинг эндигина уч ёшга тўлган ўғлим Маттиа бугун дадаси уйда, диванда бемалол ёта олмаслигини тушунди.


Ҳаяжондаман, буни яширмайман. Мен Лондонга учадиган самолёт бортига чиққанимда, ҳудди қайта туғилгандек бўлдим. Орадан бир неча соат ўтиб мен майдонда дўстларим билан, трибуналарда эса – бутун мамлакат билан бирга бўламан. Барчаси бироз яхшироқ бўлиши мумкин эди, аммо бундан ҳам ёмонроқ вазият бўлиши ҳам мумкин эди

"Уэмбли"да бизни Европа чемпионатининг охирги жанги кутмоқда. Бу мусобақани мен бир умрга эслаб қоламан. "Олимпико"даги сехрли кечалардан тортиб, сафардаги мураккаб беллашувларгача – биз оғир ва жиддий йўлни босиб ўтдик. Менинг мисолимда эса бу йўл яна бир неча километр кўпроқ бўлди – жарроҳлик муолажаси учун Финляндияга учиб бориб-келишга тўғри келди. Лекин энди мен тайёрман. Ҳали кўп нарса бера олишимни сезяпман. Бир неча ой ўтиб, сафга, қанотга қайтаман. Бугун эса барчамиз биргаликда мақсад сари интиламиз!


Мен, Брайан Кристанте – жароҳатдан кейин биринчи бўлиб ёнимга етиб келган ва мени юпатган инсон, – бугун мени кўнглимданда муҳимроқ бир нарсани боши узра кўтаришига, умид қиламан. Форца адзурри!".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика