RU

Последние новости

11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  35 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  6 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  1 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  7 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  3 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  26 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  7 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3

Лео жаҳонда тенгсиз футболчи, лекин «Месси фактори»ни «Бавария» «тан олмайди»! Новости

Лео жаҳонда тенгсиз футболчи, лекин «Месси фактори»ни «Бавария» «тан олмайди»!

Айни пайтда жамоалар ўртасидаги тафовут қай даражада катта эканлигини футболни томоша қилиб турган исталган мухлис тушунади.

Видаль «Бавария» доим фаворит, лекин «Барселона» дунёнинг энг кучли жамоаси деганини ўзи ҳам кўп нарсани англатиб турибди. Яъни, ҳозирги кеча-кундузда бу гапга на Месси ва бошқалар ишонади. Шунчаки пафос. Ва албатта жамоани руҳий тарафлама кўтариш учун айтилган гап.

Ҳозирги «Барселона»да Месси фактори аввалгиданда муҳим ўринга чиққан. Жамоа ўйини мақтагулик эмас ва муваффақият учун Мессининг ўйини ёки кайфияти ҳал қилувчи омилга айланиб турибди. Хаттоки «Наполи» билан ўйинда жамоа Месси фактори эвазига натижа кўрсатди.

Айни пайтда кўпчилик Месси ва Левандовскини солиштириб, ўзаро таққосламоқда. «Бавария» устози бу борада жуда тўғри гап айтди: Месси жуда катта фарқ билан жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Бунга шубҳа йўқ. Лекин гап 2020 йил ва ўтиб бораётган жорий мавсум ҳақида кетса, унда узр. Ҳозирги ҳолатда Левандовски ҳар тарафлама Мессидан кўра самарали ўйнамоқда ва муҳими, унинг ҳаракатлари бевосита жамоа натижалари мувафқақиятли қилмоқда. Нафақат индивидуаль кўрсаткич, балки жамоавий натижалар ҳам ҳозирча максимум.

Левандовски: 44 ўйин, 53 гол, 8 ассист. Гол плюс пас = 61 очко.

Месси: 43 ўйин, 31 гол, 25 ассист. Гол плюс пас = 56 очко.



Энди кўпчилик гапираётган ва бугун «Барселона»ни ҳисобдан чиқармасликка ундовчи асосий омил — «Месси фактори» ҳақида.

Ишонинг, Месси фактори жаҳондаги исталган жамоани мағлуб этиш учун кифоя қилишга қодир. Мисоллар шарт эмас.

Лекин хусусан «Бавария»га қарши баҳсда бу фактор қанчалик роль ўйнаган? Шу саволга асосли жавоб беришга уриниб кўраман.

Месси «Бавария»га 5 ўйин ўтказган. 2009 йилда «Камп Ноу»да 4:0 ва Мюнхенда 1:1 дуранг. Лекин у пайти «Барселона» Месси факторига эмас, жамоавий кучли ўйинга таяниб ютган йил. Ўша «Бавария» эса охирги 15 йилликлаги энг кучсиз жамоа.

Кейинчалик Месси 2013 йилда ярим финалдаги дастлабки ўйинда иштирок этган ва жавоб баҳсида майдонга тушишига ҳам ҳожат қолмаганди: 4:0; 0:3 = 7:0 «Бавария» фойдасига.

2015 йил «Барселона» «Бавария» тўсиғидан ўтган ва Месси иккита гол урганди.

Месси «Бавария»га қарши 5 ўйин ўтказган — 2 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият = 4 гол.


Кўпчилик Мессининг Боатенгни йиқитиб алдаб ўтиб, Нойерга урган голини эсга олади ва жаҳон оммасида бу ҳозиргача ўзига хос трендда.



Лекин унутмаслик керакки, Месси Боатенг билан ўзаро 5 бор тўқнаш келган. Фақатгина 2015 йилда ўша “йиқитиб” гол урган ўйинидан ташқари барчасида ютқазган: 1 ғалаба (2015/ЕЧЛ) ва 4 мағлубият (2010/ЖЧ; 2013/ЕЧЛ биринчи ўйин; 2014/ЖЧ; 2015/ЕЧЛ жавоб ўйини).

Боатенг — Месси 4:1

Яъни, Боатенгга қарши ўйинларда одатда Месси зарарсизлантириб келинган. Боатенг ва Месси майдонда тушган ўйинларда Месси фақатгина 2015 йилги ЕЧЛдаги «Камп Ноу»да кечган беллашувда гол урган холос.

Бу ҳаммаси эмас. Месси & Нойер қарама-қаршилигида устунлик Нойер тарафида. Месси бу тўқнашувда фақатгина 2015 йилги ЕЧЛдаги дастлабки ўйин билан мақтана олади холос. Қолган баҳсларда Месси томон доим ютқазган. Месси Нойер дарвозасини 5 ўйинда фақатгина 2 бор ишғол этган. Қолган тўрт баҳсда Нойер Мессидан тўп ўтказмаган ва ғолиб чиққан.

Нойер — Месси 4:1


Мессининг Мюллер билан ҳам ўзаро қизиқ статистикаси мавжуд. Бу икковлон майдонда ўзаро 5 маротаба куч синашган. ЖЧ-2010да Мюллер Месси бошлиқ Аргентинани тор-мор қилган, Томас гол урган. 2013 йилги ҳар иккала ўйинда Мюллер гол урган (3), Месси эса биринчи учрашувдан кейин жавоб ўйинида ўйнамаган. 2014 йилги финалда ғолиб ким бўлганини ҳамма билади. Месси ва Мюллер майдонда тушган ўйинларда фақатгина бир бор Месси ғолиб чиққан. Ўша 2015 йилги ЕЧЛдаги дастлабки ўйинда. Қизиғи, ўша баҳсни Мюллер асосий таркибда бошламаган ўйин тугаши арафасида захирадан майдонга тушган холос.

Мюллер — Месси 4:1

Мюллер:
4 гол.
Месси: 2 гол.

Бу шунчаки рақамлар. Менимча, ҳеч бир жамоа ёки «Бавария» футболчилари каби ҳеч ким ўзаро тўқнашувларда Мессидан устун эмас.

Шу жиҳатлар ҳам Месси фактори ўша 2013 йилдаги йиртқич «Бавария»ни эслатаётган ҳозирги Флик жамоасига «тиши» ўтмаслигига шаъма қилаётгандек.

Жамоаларнинг ҳозирги ҳолати ва ўйинини ўзаро солиштириб, таҳлил қилмадим. Бу ерда ҳаммаси очиқ-ойдин равшан. Биргина Месси факторига таянаётган бугунги «Барселона»га ушбу жиҳат «Бавария» билан бўладиган бўлажак тўқнашувда камлик қилишига тегишли асослар борлигига эътибор қаратдим холос.

Лекин бу футбол ва унда ҳар нарса руй бериши мумкин. Айниқса формати ўзгарган ва бир ўйинлик баҳсда нисбатан кучсиз жамоаларнинг имконияти маълум даражада ўсади.

Жаҳон футболи тарихидаги энг зўр футболчи таркибида бўлиши ғалабани кафолатламайди. Аксинча, энг зўр жамоа бўлиш ғалабага кўпроқ яқинлаштиради. «Бавария» ҳозирги кундаги энг зўр жамоа таърифига муносиб жамоа. Ҳар ҳолда улар кўрсатаётган ўйин ва қайд этаётган натижалар эътирофга лойиқ.

Кутамиз, томоша қиламиз.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика