RU

Последние новости

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  40 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  73 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Лео Игита: "Бу мен учун сўнгги ЖЧ эди" Новости

Лео Игита: "Бу мен учун сўнгги ЖЧ эди"

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қозоғистон – Аргентина (1:6) ўйинидан сўнг қозоғистонликлар посбони Лео Игита фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин баҳс бўлди. Биринчи таймда назорат бизда эди, ҳаммаси яхши кетаётганди. Иккинчи таймда хатолар қила бошладик. Аргентиналик футзалчилар хатоларга жавоб бериш бўйича мутахассис бўлиб кетишган. Улар хатоларни кечирмайди ва бир неча йиллардан буён буни исботлаб келмоқда. Албатта, мағлубиятга учраш аламли. Бироқ жамоадошларим билан фахрланаман, улар фақат ғалаба учун майдонга чиқишди. Бошимизни тик тутган ҳолда уйга қайтишимиз керак, чунки муносиб ўйнадик. Ўзбекистон халқига қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча мухлислар, яқинларимизга раҳмат. Ташкилотчилик ва мусобақа учун масъулларга ташаккур!



- Қозоғистон ўз олдига қандай мақсадни қўйганди ва қанчалик бунга эриша олди?

- Дастлабки мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш эди, аммо бу унчалик ўхшамади. Испанияга қарши яхши ўйнаб, дурангга эришдик. Ливияни йирик ҳисобда мағлуб этдик. Янги Зеландияни ҳам енгдик. Иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқиб, Португалия билан рўбарў келдик. Жаҳон чемпионини чиройли ўйин эвазига ютдик. Умуман олганда, барча вазифаларни муваффақиятли бажардик. Бугун ҳам ҳаммаси режа бўйича кетаётганди, бироқ иккинчи таймда барчаси назоратдан чиқиб кетди. Вазиятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. 1:6 ҳисоби қайд этилганига қарамай, бошимизни тик тутган ҳолда юришга лойиқмиз деб ўйлайман.

- Терма жамоадаги фаолиятингизни якунладингизми?

- Терма жамоадаги фаолиятим якунланмади. Аммо бу мен учун сўнгги ЖЧ эди. Учта мундиалда қатнашдим. Кейинги ЖЧда 43 ёшда бўламан, бу қийин бўлади. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика