RU

Последние новости

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  1 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Лэмпард: “Икки очко йўқотдик, бу биз учун катта дарс бўлди” Новости

Лэмпард: “Икки очко йўқотдик, бу биз учун катта дарс бўлди”

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПл 3-тури доирасида “Вест Бромвич”га қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидан кейин лондонликлар 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришаётганди.

“Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, биз икки очко йўқотдик. Бу ерга келаркансан, рақиб ҳар қандай хатоингдан фойдаланиб кетишини билиб турасан. Ўйингача биз стандарт вазиятлардан эҳтиёти бўлиш кераклигини айтгандик.

Ўйиндаги хатоларни олдиндан билиб бўлмайди. Бундай ҳисобдан кейин ўйинга қайтиб, характер кўрсата олгани учун жамоамни олқишлайман. Агар ҳаммасини тўғри бажарганимизда, бундай олқишлар шарт ҳам бўлмасди. 

Ҳисобга таъсир кўрсатадиган яққол хатолар бўлди. Биринчи бўлимда икки-учта голли вазиятларни ярата олдик. Ҳисоб 0:3 га ўзгарганидан кейин мезбонлар ҳимояга катта эътибор қаратишди.

Бу биз учун катта дарс бўлди. Биз яхшироқ бўлишга интиламиз. Жамоа ҳали ҳамон изланишда. Янги футболчилар жамоага мослашиб кетишига бироз вақт керак бўлади”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди Лэмпард.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика