Лэмпард "Атлетико" ҳақида гапирди
14 дек 2020 20:51
Новости
Лэмпард "Атлетико" ҳақида гапирди
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ЕЧЛ 1/8 финалига қурьа ташлаш маросими натижалари ҳақида гапирди. Қуръа "аристократлар"ни "Атлетико" (Мадрид) билан учраштирган.
"Кўпчиликнинг фикрича, "Атлетико" - ушбу босқичдаги энг қийин рақиб, улар Ла Лигада етакчилик қилишмоқда.
Чемпионлар Лигасидаги ҳар қандай ўйин қийин бўлади. Биз ўзимизга ишонишимиз керак. Турнир ютиш учун ҳар қайси рақибни мағлуб қилиш талаб этилади. "Матрасчилар" ўтган йили шу босқичда "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборишган эди.
Ҳозир бор эътиборимизни "Вулверхэмптон" билан ўйинга қаратишимиз лозим. Энг муҳим учрашув ҳар доим кейинги учрашув ҳисобланади", - Лэмпарднинг сўзларини келтиради BBC.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии