RU

Последние новости

08:35"Челси" собиқ футболчиси Қатар клубига ўтишга яқин  0 08:07«Арсенал»нинг янги футболчиси Мерино қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  0 07:38Футзал. Бразилия футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 00:27Ёзги транфер ойнасида рекорд даражада кўп трансфер амалга оширилди – ФИФА  4 00:08Англиялик уч нафар футболчи жароҳат сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  0 23:45Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади  2 22:52Қирғизистон термаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда  5 22:16Маурисио Почеттино шу ҳафта янги жойда иш бошлайди  1 21:52ОКМК 120 дақиқа давом этган назорат ўйинида "Олимпик"ни мағлубиятга учратди  2 21:23Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман"  6 21:00 Ўзбекистон миллий термаси машғулоти: Ҳусанов, Шомуродов ва Турғунбоев жамоага қўшилди  0 20:44Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўлиқ таркибдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 20:31Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади!  6 20:05"Реал"нинг яна икки футболчиси жароҳат олди  0 19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  8

ЛегионерУз. Сервер Жепаров голли узатма берган ўйин “Истиқлол”ни Ҳазфи Кубоги финалига олиб чиқди Новости

ЛегионерУз. Сервер Жепаров голли узатма берган ўйин “Истиқлол”ни Ҳазфи Кубоги финалига олиб чиқди

Сервер Жепаров Эронга йўл олаётганида, унинг “Истиқлол” сафида йўқолиб қолиши мумкинлигини таҳмин қилганлар бўлди. Биринчидан, Сервер 35 ёшда, иккинчидан Эрон чемпионати жисмоний томондан ҳам, футболчилардаги атлетизм томонидан ҳам кучли эди.

Бироқ Теҳрон клуби анойилардан эмас. Улар Сервердаги айрим хусусиятлар, юқоридаги кемтикларни ёпиб туришига ишонди. Айни вақтда Жепаров Эронда бир текис мавсумни ўтказмоқда.

Кеча унинг жамоаси Ҳазфи Кубогининг финалига йўл олди. Жепаровнинг айтишича, мазкур кубокни қўлга киритган жамоа Чемпионлар Лигасига тўғридан-тўғри йўлланма ютиб олади. Германиялик мутахассис Винфрид Шефер Жепаровни асосий таркибда майдонга чиқарди ва унга 65 дақиқа имконият берди. Сервер жамоасининг иккинчи голига пас бергани билан ёдда қолди. 

Ярим финалнинг иккинчи ўйини турнир жадвалида 15-ўринда бораётган “Истиқлол Хузистон” ҳамда қуйи лига вакили ўртасида кечади. Бу эса Жепаров жамоадошларининг чемпионлик имкониятларини оширади. “Истиқлол” финалга қадар “Иранжаван Бушеҳр” (3:0), “Нассажи Мазандаран” (2:1), “Гол Гоҳар” (2:1) клубларини мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Ҳазфи Кубоги

Ярим финал

30 январь, сешанба

“Санат Нафт” — “Истиқлол” 1:2

Голлар: Пежман Мунтазарий, 9 (0:1). Дарвеш Шожаиён, 44 (0:2). Лусиано Перейра, 62 (1:2). 

Эрон чемпионати

“Истиқлол” ўзининг навбатдаги ўйинини 4 февраль куни чемпионат доирасида “Зоб Оҳан”га қарши сафарда ўтказади. Теҳронликлар 3 очко ортда эканидан келиб чиқилса, бу принципиал тўқнашув бўлади. Тўғри, чемпионлик учун имконият анча кам. Бироқ кумуш медаллар учун кураш анча жиддий.

Жепаров ва Аҳмедов 

“Локомотив” ва “Насаф” клублари Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичларида иштирок этиши маълум. Шунингдек, Ўзбекистон миллий термасининг икки етакчиси футболчиси — Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедов ҳам Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида ўйнайди.

“Истиқлол” гуруҳда Саудиянинг “Ал-Ҳилол”, Қатарнинг “Ар-Райян” ҳамда Амирликларнинг “Ал-Айн” клубларига қаршилик қилади. Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” эса Япониянинг “Кавасаки Фронтале”, Жанубий Кореянинг “Ульсан Хюндаи” ҳамда Австралиянинг “Мельбурн Виктори” клубларига қаршилик қилади.

Championat.asia статистикаси

Хитой Супер Лигасида чемпионат бошланиб улгурмади. Жепаров тўп сураётган Эронда эса аксинча, у ўзининг ҳал қилувчи паллаларига кирмоқда. Қуйида Жепаровнинг чемпионатдаги кўрсаткичлари акс этган.

 

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика