RU

Последние новости

07:56Қўқондаги «Марказий» стадиондаги қурилиш ишлари қандай кетмоқда?  3 07:25Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди  5 02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  17 02:45АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  20 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  1 00:39ЕЧЛ. "Брюгге" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига дастлабки ўйинда "Аталанта"дан устун келди  9 00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  1 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  3 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  3 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  29 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  8 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  18

ЛегионерУз. “Истиқлол”нинг тезлиги ошиб боряпти. Сервер Жепаровдан голли узатма ва жамоасида йирик ғалаба Новости

ЛегионерУз. “Истиқлол”нинг тезлиги ошиб боряпти. Сервер Жепаровдан голли узатма ва жамоасида йирик ғалаба

Теҳроннинг “Истиқлол” клуби мавсум экваторига келиб тезликни оширди.

Чемпионлар Лигасининг кетма-кет 2 та турида 4 очко олиб, ўз гуруҳида етакчи бўлиб турган Сервер Жепаров жамоадошлари, энди Эрон чемпионатида ҳам ёрқин ғалабани қўлга киритди.

38 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи бўлиб турган “Фулад” уйига борган “Истиқлол”, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувни бошланғич таркибда ўтказган Жепаров 4-дақиқадаёқ шеригига голли узатма берди. Сенегаллик Маме Баба Тиам эса имкониятдан унумли фойдаланди. Мазкур гол теҳронликлар шижоатини оширди. Натижада ҳисоб 18-дақиқадаёқ 1:3 кўринишини олганди.

Жепаров майдонда 75 дақиқа ҳаракат қилди. Кейинроқ германиялик бош мураббий Шефер унинг ўрнига ҳимоявий тактикага ёрдам берувчи футболчини майдонга туширди. 

Фулад Хузестан

Rahim Zahivi - 14'

Про Лига - Персидский залив . Тур 24

24/02/2018, 17:30

4
:
1
Завершен

Эстеглал Тегеран

Маме Тьям - 4', Рузбех Чешми - 8', Daryoush Shojaeian - 18', Маме Тьям - 90'

45'
90'
14'  Rahim Zahivi
4'  Маме Тьям
8'  Рузбех Чешми
18'  Daryoush Shojaeian
90'  Маме Тьям

Мазкур ғалабадан кейин “Истиқлол” турнир жадвалида кучли учликка кириб олди. Бир йўла 5 та жамоа ҳисобида 38 тадан очко бор экани, форс чемпионатидаги кураш ва рақобатнинг қай ҳолатда эканини кўрсатиши мумкин. Аҳамиятли томони, келаси турда дастлабки тўрт ўрин соҳибларини жиддий синов кутиб турибди. “Зоб Оҳан” 1 март куни “Парс Жам Бушеҳр” клуби меҳмони бўлади. Жепаров жамоадошлари эса машҳур “Озоди” стадионида Теҳрон дербисига чиқиб келишади. Рақиб — “Персеполис”.

Championat.asia статистикаси 

Сервер Жепаров “Истиқлол”нинг асосий футболчиси. Рақобат кучли бўлган чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам у асосий фигуралардан бири бўлишда давом этмоқда.

Автор :
Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика