RU

Последние новости

02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  13 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  35 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  6 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7

Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль Новости

Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль

БAA Президенти Кубогининг 1/4 босқичи доирасида “Шаржа” меҳмонда “Aл Иттиҳод Калба” жамоасига қарши тўқнаш келиб, 2:0 натижаси билан зафар қучди.

Баҳсни асосий дақиқалардан бошлаган “Шаржа” хавбеки Отабек Шукуров 63-дақиқада жамоадоши Aли Aл Хонхонига чиройли пас берди ва у бундан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол етди. 

Яна бир гол эса Мажид Сурур ҳисобига ёзилган. 

Шу тариқа, “Шаржа” мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Уларнинг финал остонасидаги рақиби эса “Aл Aин” бўлади. Иккинчи ярим финалда “Банияс” – “Aл Дафра” баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашувлар 10 март санасига белгиланган.

БAA Президенти Кубоги. 1/4 финал.

“Aл Иттиҳод Калба” - “Шаржа” 0:2 (0:0, 0:2)

"Иттиҳод Калба Клуб" ўйингоҳи

Голлар: Сурур 59, Али 63.

Озарбайжон Премьер-лигасининг 18-турида “Кешла” ўз майдонида “Зира”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (4:0) зафар қучди. Мезбонлар таркибида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Шохрух Гадоев 19 ҳамда 71-дақиқаларда тўп киритиб, дублга эришди. Бу Гадоевнинг янги жамоаси либосидаги илк голлари бўлди.

Мазкур ғалабадан кейин “Кешла” очколари сонини 29тага етказиб, турнир жадвалида еврокубокларга йўлланма берувчи 3-ўринга кўтарилди.

Озарбайжон Премьер-лигаси. 18-тур.

"Шафа" ўйингоҳи.

"Кешла" - "Зира" 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: Гадоев 19, Исгандарли 45, Гадоев 71, Азадов 90.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика