RU

Последние новости

10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  3 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  7 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  27 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  12 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  14 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  31 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3

Легионерлар: Кападзе ҳамда Бақоев ўз жамоалари сафида гол уришди Новости

Легионерлар: Кападзе ҳамда Бақоев ўз жамоалари сафида гол уришди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
20 сентябрь куни сентябрь куни Россия премьер-лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда сафарда «Волга» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:1 ҳисобида «Волга» жамоаси ғалаба қозонган.

Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Виталий Денисов, мазкур турда сафарда «Кубань» клубига қарши ўйинда жамоаси сафида асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйинда Локомотив 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.


ҚОЗОҒИСТОН
21 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўз майдонида «Ордабаси» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Эътиборлиси, «Иртиш»нинг йирик - 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйинда, Бақоев ўйиндаги биринчи голга муаллифлик қилди.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар ўз майдонида «Остона» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. «Актобе»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйиндаги дастлабки голни, учрашувнинг 27-дақиқасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячи Темур Кападзе киритди. Кападзе ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Гейнрих ўйиннинг 45 дақиқасида алмаштирилди.

ХИТОЙ
21 сентябрь куни Хитой суперлигасида 26-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ўз майдонида «Дальян Арбин» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда «Чангчун Ятай» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Бейжинг Гуоан» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец жароҳат туфайли 3 ҳафта муддатга сафдан чиққан.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
21 сентябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларига старт берилади. Иккинчи даврадан бошлаб К лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 21 сентябрь куни сафарда «Гангвон» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 84 дақиқада алмаштирилди. «Сеонгнам» сафар учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

ОЗАРБАЙЖОН
12 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 7-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда ўз майдонида «Сумгаити» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 24-дақиқада жароҳати туфайли алмаштирилди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган.

БАА
21-22 сентябрь кунлари БАА чемпионатида 2-тур ўйинлари ўтказилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 2-тур ўйинида сафарда «Ал Шаржа» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Аш Шабоб» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

ҚАТАР
20 сентябрь куни Қатар «Юлдузлар Лигаси»да 2-тур ўйинлари ўтказилди. Янги мавсумдан бошлаб Қатар Лигаси иштирокчиси «Ал Муайдар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Фозил Мусаев 2-тур учрашувида жароҳати туфайли майдонга туша олмади.


Легионерларимиз ҳақида форумда муҳокама қилинг.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика