RU

Последние новости

03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  0 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  7 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  87 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  1 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  6 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  217 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  23 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26

Легионерлар: Бақоев «Иртиш»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди Новости

Легионерлар: Бақоев «Иртиш»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
31 август куни Россия премьер-лигасида 7-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда «Терек»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Қозоннинг «Рубин» клуби аъзоси Вагиз Галиулин «Урал» клубига қарши кечган учрашувда жамоаси қайдномасига киритилмаган.

Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйгнаётган Виталий Денисов, мазкур турда сафарда «Зенит» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда «Зенит» 2:1 ҳиасобида ғалаба қозонган.

Россия Биринчи Дивизиони вакили - Оренбурганинг «Газовик» клуби сафида тўп сураётган Санжар Турсунов, 28 август куни «Спартак-Нальчик» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 72-дақиқала алмаштирилди. «Газовик» учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва эътиборлиси, «Газовик»нинг ўйиндаги илк голига айнан Турсунов муаллифлик қилди.

ҚОЗОҒИСТОН

1 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 25-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турнинг марказий ўйинларидан бирида Павлодарнинг «Иртиш» клуби ўз майдонида «Актобе»ни қабул қилди. «Иртиш» сафида ҳаракат қиладиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва «Иртиш»нинг йирик - 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда дастлабки голга муаллифлик қилди.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар учрашувда асосий таркибда майдонга тушишди. Александр Гейрних майдонда 45 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Кападзе ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

ХИТОЙ
30 август кунлари Хитой суперлигасида 24-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ўз майдонида сафарда «Бейжинг Гуоан» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Маълумот ўрнида, «Бейжинг» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олган яна бир ҳимоячи - Егор Кримец ҳам асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди.

«Жиангсу» сафида тўп сураётган Камолиддин Тожиев 23-тур учрашувида сафарда «Гуижоу» таркибида майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Корея «К» лигаси иштирокчиси «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров сафарда «Геонгнам» клубига қарши ўтказилган 23-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушди тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Сеонгнам» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ОЗАРБАЙЖОН

25 август куни Озарбайжон премьер-лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бокунинг «Нефтчи» клуби сафида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов 5-тур ўйинида сафарда «Боку» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва иккинчи бўлим бошида алмаштирилди. Учрашувда майдон эгалари «Боку» клуби йирик - 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика