RU

Последние новости

09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  1 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  3 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  15 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  4 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1

"Легионер мухлис" Новости

"Легионер мухлис"

Хорижда истиқомат қилаётган юртдошларимиздан таҳририятимизга келиб тушган бир қатор мурожаат ва илтимосларни инобатган олиб, сайтимизда "Легионер мухлис" рукнини йўлга қўйишга қарор қилдик.

"Легионер мухлис"да хорижда истиқомат қилаётган ўзбек футболи мухлислари ўз жамоаларига омад тилаб, яшаб турган жойларидан турли хил қизиқарли футболга оид фото ёки видеоларини тақдим этишлари мумкин бўлади. Шунингдек, ушбу рукнда "легионер мухлисларимиз" юртдошларимизга салом йўллашлари, ўзлари ҳақларида қисқача маълумот бериш имкониятига ҳам эга бўладилар.

"Легионер мухлис" рукнини йўлга қўйишдан асосий мақсад - олисдаги ўзбек футболи ишқибозлари ҳамда маҳаллий мухлислар ўртасида янада яқинроқ муносабатларни ўрнатиш, улар ҳеч бўлмаганда виртуал тарзда Олий лигада иштирок этаётган севимли жамоаларини, терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларни масофадан туриб ҳис этиш имкониятига эга бўлишади.
 
Хорижда истиқомат қилаётган мухлислар диққатига: Қайси мамлакатда (шаҳар номи) истиқомат қилаётганингизни изоҳда ёзиб қолдиришингизни сўрардик. Бу биз учун муҳим.

Келажакда биз имкон қадар сиз азиз футбол ишқибозлари учун янада кўпроқ ва қизиқарли лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз.

Сайтимиздаги "Легионер мухлис" рукнида иштирок этиш учун исталган ижтимоий тармоқққа расм, қисқа видео (максимум 30 сония)ларни жойланг ва #championatasia хештегини ёзишни унутманг. Ҳамда бизни ўша тармоқда белгилашни (отметить) унутманг. Ёки телеграм орқали https://t.me/CA_admin га юборинг.


Championat.asia сайтининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Твиттер - https://twitter.com/championat_asia

Фейсбук - https://www.facebook.com/championat.asia/?fref=ts

Телеграм - https://t.me/championatasia

Телеграмда расм ёки видео юбориш учун - https://t.me/CA_admin

Инстаграм - https://www.instagram.com/championat.asia/



Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика