RU

Последние новости

14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  5 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  3 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  9 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  5

"Леганес" бош директори: "Брэйтуэйт борасида музокара ўтказишни истамагандик. Клубга катта зарар етказилди" Новости

"Леганес" бош директори: "Брэйтуэйт борасида музокара ўтказишни истамагандик. Клубга катта зарар етказилди"

"Леганес" бош директори Мартин Ортега форвард Мартин Брэйтуэйтнинг "Барселона"га ўтиши борасида баёнот берди.
Каталония клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле узоқ муддатга сафдан чиққани учун клубга трансфер амалга оширишга рухсат берилди. "Барса" шартномадаги товон пулини тўлаб, Брэйтуэйтни сотиб олди.


"Клубимиз музокара ўтказишни истамаётганди. Бизга катта зарар етказилди. Футболчиси жароҳат олган клуб, трансферни бир томонлама ҳал қилиб, муаммони бошқа клуб ҳисобида ҳал қилишини ҳазм қила олмаймиз.

Бундай вазиятда икки клуб розилиги керак бўлганида ҳаммасини тушунар эдик, аммо ҳозирги ҳолат клублар ўртасидаги тенглик қоидасига тўғри келмайди. Бу вазиятда барча қуролларимизни ишга солишга мажбурмиз.

Айни дамдаги нормалар адолатли эмас. "Барселона" бундан ютмоқда, "Леганес" эса зарар кўрди.

Футболчига миннатдорчилик билдирмоқчимиз, у клубни тарк этгунича ўзини профессионалдек тутди. Унга омад тилаймиз" - дейди "Леганес",

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика