RU

Последние новости

19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  0 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  11 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  6 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  2 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4

Лазизбек Мирзаев "Леганес"га ўтдими ёки "Леганес Б"? Новости

Лазизбек Мирзаев "Леганес"га ўтдими ёки "Леганес Б"?

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Лазизбек Мирзаев Испаниянинг "Леганес" клубига кўчиб ўтди.

Куни кеча футболчи янги клуби ихтиёрига бориб қўшилди. Кўпчиликда Мирзаев "Леганес Б"га ўтдими деган саволлар пайдо бўлмоқда. Биз футболчининг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи "Football Group" агентлигига шу савол билан юзландик.

"Лазизбек Мирзаев Испаниянинг "Леганес" клуби билан шартнома тузган. Шартномада "Леганес Б" "Леганес С" деган нарсалар йўқ, футболчи "Леганес" клубига тегишли. 18 ёшли футболчи дастлабки ойларни "Леганес"нинг U-19 жамоаси таркибида ўтказади. Бу ёш футолчиларнинг клубга мослашиши учун жуда ҳам зарур. Мирзаев 18 ёшида дарҳол Ла лигада ўйнаб кетмаслигини кўпчилик яхши тушуниб турибди. Клуб мураббийлари жамоага келган бразилиялик ёки аргентиналик футболчиларни ҳам дастлаб ёшлар жамоаларида майдонга туширишади, шундан кейин асосий жамоага қўшишади.

"Леганес Б" Испания тўртинчи лигасида иштирок этади ва бу жамоа савияси "Леганес" U-19'дан пастроқ. Сабаби U-19 жамоаси "Реал", "Барселона" ва "Атлетико" каби клубларнинг U-19 жамоаларига қарши ўйнайди. Яъни савия 4-лигадан анча баланд. Бундан ташқари Мирзаев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида Осиё кубогида иштирок этиши керак. Шу сабаб ҳам футболчи ҳар ҳафта тўлақонли ўйин амалиётига эга бўлиши жуда ҳам зарур", - деб жавоб берди "Football Group" агентлиги ходими.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика