Лаутаро: "Месси аргентиналиклар учун Марадона каби муҳим"
20 дек 2019 18:19
Новости
Лаутаро: "Месси аргентиналиклар учун Марадона каби муҳим"
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Барселона" форварди Лионель Мессининг Аргентина учун муҳимлигини юқори баҳолади.
"Биз аргентиналиклар учун Месси худди Марадона каби муҳим. У дунёда энг зўри, у билан ўйнаш - бонус. Леога Жаҳон кубогини ютишда ёрдам беролсам ажойиб бўларди", - деди Мартинес.
Шунингдек, "нерадзуррилар" ўйинчиси каталонияликларнинг қизиқиши ҳақида ҳам гапирди.

"Менга катта клубларнинг қизиқаётгани ёқади. Бу яхши ишлаётганимни ва ўсаётганимни исботи.
Лекин, мен бу ерда бахтлиман. "Интер" - менинг уйим. Конте янада кучли бўлишимда ёрдам бермоқда, у менга ўйин амалиёти бермоқда ва менга ишонмоқда", - деди Лаутаро "La Repubblica"га берган интервьюсида.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии