RU

Последние новости

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  7 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  9 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  239 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Лапорта: "Биз ярани даволадик, лекин бу жуда қимматга тушди" Новости

Лапорта: "Биз ярани даволадик, лекин бу жуда қимматга тушди"

"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг молиявий ҳолати ҳақида клуб матбуот хизмати орқали баёнот берди.

"Айни кунларга келиб клуб пул ишлаб топиш йўлига ўтди. Бу ерга келганимиздан кейингина айрим нарсаларни ишлатишни бошладик ва шу орқали таркибни яхшилаб, шарт-шароитларни тўғриладик. Гарчи олдинга қадам ташлаган бўлсак-да, ўшанда яра ҳали ҳам қонаётган ҳолатда эди.

Ҳозир эса бемалол айта оламан, клуб ишлатаётганидан кўра кўпроқ даромад олмоқда. Биз харажатларни 41 фоизга қисқартириб, даромадни 22 фоизга оширдик. Бу жуда муҳим. Клуб атрибуткалари катта тезликда сотилмоқда. Клубдаги пул айланмаси олдингидан 70 фоизга ошган.

Бошқа томондан олиб қараганда ҳали тўланиши керак бўлган пуллар бор. Зарар 91 млн еврони ташкил қилмоқда, бироқ бу ҳолатга қараб тўланади. Яқин вақтларда активларимиз ҳам пул келтиришини кутяпмиз. Иқтисод орқали "Барселона" яна ривожланмоқда, бундан хотиржамман.

Биз ярани даволадик, лекин бу жуда қимматга тушди", - деди Лапорта.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика