RU

Последние новости

20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   0 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  26 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  3 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  21 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2

"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" ва унинг мухлислари билан хайрлашди Новости

"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" ва унинг мухлислари билан хайрлашди

Фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирадиган Абдуқодир Ҳусанов собиқ жамоаси "Ланс" билан хайрлашди.

Азиз дўстлар,


Юрагимда алоҳида ўрин тутган ва Европадаги илк катта саргузаштим бўлган "Ланс" жамоаси билан хайрлашиш вақти келди.


Франция ва Ланс шаҳрига самимий қабул учун катта раҳмат! Франция менга эшикларини очди, французлар менга меҳрибон эди. Бунинг учун сизларга раҳмат. Франция – имкониятлар мамлакати, менга француз маданияти, француз тили ва албатта француз футболи жуда ёқди.


Ўтган бир ярим йил давомида мени қўллаб-қувватлаган барчага чуқур миннатдорлик билдираман. Уилл Стилл бошчилигидаги ҳозирги ва Френк Эз бошчилигидаги олдинги мураббийлар штабига ишонч ва ривожланишимдаги ҳиссалари учун катта раҳмат.


Жамоадошларимга ташаккур. Биринчи кунданоқ меҳр билан қарши олиб, мослашишга ёрдам бердингиз. Сизлар туфайли майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўзимни уйдагидек ҳис қилдим.


Стадион ва машғулот базасидаги ходимларга, ишчиларга ҳам раҳмат. Ва, албатта, "Ланс"нинг ажойиб мухлисларига катта раҳмат. Сиз жамоангиз учун ҳамма нарсага тайёр бўлган ҳақиқий армиясиз. Бизни олға етакладингиз, сўнгги нафасимизгача тинмай қўллаб-қувватладингиз.


Фаолиятимда мени янги синов кутиб турибди, лекин бу ерда бошдан кечирганларимни ҳеч қачон унутмайман. "Ланс" доимо юрагимда қолади ва менинг бир қисмим ҳамиша "Sang et Or" ("қон-олтин" – "Ланс"нинг лақаби – таҳр.) бўлиб қолади.


"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика