"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда
28 дек 2024 16:14
Новости
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган Франциянинг "Ланс" клуби жамоа сардори Брис Самбани сотмоқда.
Франциянинг бошқа бир жамоаси "Ренн" 30 ёшли дарвозабоннинг трансфери борасида "Ланс" билан келишувга эришди. Бу ҳақда машҳур "L’Equipe" нашри хабар берди. Трансфер суммаси 15 миллион евро атрофида бўлади. Самда янги жамоаси билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Олдинроқ "Ланс"нинг собиқ етакчиси, айни пайтда "Ал Насср" (С.Арабистони) аъзоси ҳисобланган Секо Фофана ҳам "Ренн"га ўтиши маълум бўлган эди.

"Ренн" томонидан бундай "юришлар"ни амалга оширилиши тасодиф эмас. Сабаби, "Ренн"нинг айни пайтдаги президенти Арно Пуй "Ланс"нинг собиқ бош директори ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии