RU

Последние новости

07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  0 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  63 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2

"Ланс" директори: "Ҳусановнинг трансфери ўзига хос рамзий маънога эга" Новости

"Ланс" директори: "Ҳусановнинг трансфери ўзига хос рамзий маънога эга"

"Ланс" клуби бошқарувчи директори Арно Пуил жамоанинг янги аъзоси — Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

"Битим ўзига хос рамзий маънога эга, чунки “Ланс” сафида илк бор Марказий Осиёдан ташриф буюрган футболчи ўйнайди. Истеъдодли Абдуқодирнинг ҳаракатлари бизда катта қизиқиш уйғотди. 19 ёшни қарши олган забардаст ўзбек йигити халқаро миқёсда ўйинни ўқиш қобилияти билан аллақачон кўзга ташланган. 

Албатта, унинг Францияга келиши ҳаётидаги катта ўзгаришларга сабаб бўлади. Шунга қарамай, ҳимоячининг салоҳияти ва мустаҳкам интеграциялаш қобилиятига ишонч ҳосил қилдик. Шаклланиб бориши учун Ҳусанов ходимлар ва тажрибали жамоадошларининг кўмаги ва йўл-йўриқларига таяниши мумкин бўлади", деди Пуил.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика