RU

Последние новости

19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  0 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  2 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13

"Ланс" бош мураббийи: "Абдуқодир Ҳусанов жамоага келиши биланоқ жуда яхши даражада эканлигини кўрсатди" Новости

"Ланс" бош мураббийи: "Абдуқодир Ҳусанов жамоага келиши биланоқ жуда яхши даражада эканлигини кўрсатди"

Бугун "Ланс" сафарда "Фрайбург" билан беллашади.

Франция клуби "Европа-парк-Штадион"да "Фрайбург"га қарши плей-оффнинг жавоб учрашувида Европа Лигаси йўлланмаси учун майдонга тушади. Биринчи ўйинда ҳисоб очилмаганди (0:0), шунинг учун бугунги баҳс қизғин паллада ўтиши керак. 



Учрашувдан олдин лансликлар устози Франк Эз ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Ҳусанов "Реймс" билан ўйинда асосий таркибда тушганди. Хўш, эртага қайси танловда тўхталасиз?

- Барча вариантлар столда. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс"га келиши биланоқ, тил тўсиғига ва ёш бўлишига қарамай, жуда яхши даражада эканлигини кўрсатди. У ҳимоя марказининг чапида, ўнгида ва марказида ҳаракат қила олади ва ҳар доим яхши ўйин намойиш қилади. Шунингдек, унга Ўзбекистон катталар терма жамоасида бўлиш тажриба орттириш имконини берди.

Жамоалар ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 22:45 да старт олади.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика