ЛаЛигада навбатдаги истеъфо
10 дек 2018 15:27
Новости
ЛаЛигада навбатдаги истеъфо
Бугун, 10 декабрь куни "Вильярреал" расмий сайти жамоа бош мураббийи Хавьер Кальеха истеъфога чиқарилганини маълум қилди.
Жамоа ЛаЛиганинг 15-турида "Сельта"га мағлуб бўлганидан (2:3) сўнг, мураббий ишдан бўшатилди.
40 ёшли мутахассис 2017 йилнинг сентябрь ойидан бери "Вильярреал"да ишлаётган эди. Жамоа унинг қўл остида 65та учрашув ўтказиб, уларнинг 25тасида ғалабага эришди, 18 марта дуранг ўйнади ва 22 марта мағлуб бўлди.
Айни дамда "сариқ сувости субмаринаси" ЛаЛига турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии