RU

Последние новости

00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  3 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  0 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  3 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  4 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  1 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  2 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  2 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  14 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  1 21:35"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади  2 21:18Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди  7 20:51Англия терма жамоасига АПЛда ишлаган мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда  9 20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  6 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Ла Лига. "Барселона" меҳмонда зафар қучди Новости

Ла Лига. "Барселона" меҳмонда зафар қучди

Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Осасуна" - "Барселона" учрашуви якунига етди.

Осасуна

Примера Дивизион . Тур 26

07/03/2021, 00:00

2
:
0
Завершен

Барселона

Жорди Альба - 30', Илайш Мориба - 83'

Стадион: Estadio El Sadar, 0 зрителей

Главный судья: Guillermo Cuadra

45'
90'
62'  Энрике Барха (Хони)
70'  Рубен Гарсия (Адриан Лопес)
71'  Хонатан Кальери (Анте Будимир)
84'  Лукас Торро (Ойер Санхурхо)
84'  Роберто Торрес (Энрик Гальего)
26'  Самюэль Юмтити
30'  Жорди Альба
30'  Лионель Месси
46'  Самюэль Юмтити (Усман Дембеле)
67'  Антуан Гризманн (Мартин Брейтуэйт)
67'  Серхио Бускетс (Илайш Мориба)
83'  Илайш Мориба
83'  Лионель Месси
87'  Педри (Рикард Пуч)
87'  Жорди Альба (Хуниор Фирпо)
88'  Хуниор Фирпо


"Осасуна" – "Барселона" 0:2

"Эль-Садар"

Голлар: 0:1 – 30 Альба, 0:2 – 83 Мориба.

"Осасуна" – Эррера, Санчес, Видаль, Аридане, Давид Гарсия, Торро (Ойер Санхурхо, 84), Монкайола, Рубен Гарсия (Адриан, 70), Роберто Торрес (Гальего, 84), Барха (Хони Родригес, 62), Кальери (Будимир, 71).

"Барселона" – тер Стеген, Мингеса, Умтити (Дембеле, 46), Альба (Фирпо, 87), Дест, де Йонг, Бускетс (Мориба, 67), Педри (Пуч, 87), Лангле, Гризманн (Брэйтуэйт, 67), Месси.

Огоҳлантиришлар: Умтити (26), Фирпо (88).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Хорди Альба қўлидан жароҳат олган кўринади. У тўқнашувдан сўнг майдонга ноқулай йиқилди. Шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

83. ГОООЛ! МОРИБА! Бир неча дақиқа олдин захирадан ўйинга қўшилган Мориба Мессидан тўпни қабул қилди ва алдамчи ҳаракат билан икки футболчидан қутилди. Унинг чап оёқда берган зарбаси эса узоқ бурчакка тўғри борди. 0:2.

79. Хорди Альба яна Мессининг пасидан сўнг гол уришга уриниб кўрди, аммо бу сафар тўп дарвозабонга тегди.

77. Педрининг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси хавфли чиқди, аммо посбон тўпни эгаллаб олди.

70. ЗАРБААА... Торрес ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп "Барселона" дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди.

67. Ўзгариш: Гризманн ўрнига Брэйтуэйт, Бускетс ўрнига Мориба майдонга тушишди.

64. Узатма... Дембеленинг ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ташлаган тўпи ўз манзилигача етиб бормади. Ҳимоячилар Гризманн тўпга боши билан зарба беришига йўл қўйишмади.

51. Дембеленинг кучли зарбасидан сўнг тўп Ариданега тегди. Футболчи бир неча сония оёғини ушлаб ётди. Аммо ҳаммаси яхши ва у учрашувни давом эттира олиши маълум бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

44. ЗАРБААА... Леонинг чап оёқда дарвозанинг узоқ бурчагига берган зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчиси оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

30. ГОООЛ! Альбанинг қўрқинчли "пушка"сидан сўнг ҳисоб очилди! Марказда "сайр" қилаётган Лео очилиб бораётган Альбани кўрди ва тўпни тезда унга узатди. Хорди эса дарвозага яқинлашди ва ўткир бурчакдан тўпни даровозабон қулоғи ёнидан ўтказиб, гол урди. УШБУ ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗ ОРҚАЛИ КЎРИШИНГИЗ МУМКИН!

27. Сариқ карточка. Умтити Лангленинг хатосини тўғирлашга уриниб, рақибга нисбатан қўпол ўйнади.

26. Месси чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатди, Гризманн бош билан тўпни дарвозага жойлашга уринди, аммо зарба ноаниқ.

20. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Осасуна" посбони тўп билан бирга-бир чиқаётган Лионель Мессини йиқитди ва ҳакам тезлик билан уни ўйиндан четлатди. ВАР қарорни бекор қилди, Лео унгача офсайдда қолиб кетган экан.

19. Кальерининг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвозага бормади, Миггеса эса ўша тўпни Тер Штегенга боши билан ташлаб, ҳужумни бартараф этди.

16. Месси рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан "Осасуна" дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ рикошет туфайли тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди.

14. ЗАРБААА... Гарсиянинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп "Барселона" дарвозасининг тўққизлигига кириб кетаётганди, аммо Тер Штегеннинг парвозидан сўнг тўп майдонни тарк этди.

2. Хонатан Кальери марказдан "Барса" дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, аммо Тер Штеген ўз вақтида дарвозага қайтди ва тўпни эгаллаб олди.

1. Учрашув бошланди.

Осасуна – Барселона

01.00, «Эль-Садар»

Осасуна – Эррера, Санчес, Видаль, Аридане, Давид Гарсия, Торро, Монкайола, Рубен Гарсия, Роберто Торрес, Барха, Кальери.

Барселона – тер Штеген, Мингеса, Умтити, Альба, Дест, де Йонг, Бускетс, Педри, Лангле, Гризманн, Месси.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика