RU

Последние новости

01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  8 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  10 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  7 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  13 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  0 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  14 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  4 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  14 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  2 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  8 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  3 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  7 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1

ЛаЛига. 8-тур якунлари Новости

ЛаЛига. 8-тур якунлари

Теги :  ЛаЛига
Ўтган ҳафтанинг охирида ЛаЛиганинг 8-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Ушбу турнинг муҳим ўйинлари ва маълумотлари ҳақида сизга батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Сенсация

Тур сенсацияси "Мендисорроса" стадионди бўлди. "Реал"ни қабул қилган "Алавес" бутун ўйин давомида дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланган "Қироллик клуби" ҳужумларини бартараф этди ва грандга қарши муносиб ўйин кўрсатди. Хулен Лопетеги қўл остидаги жамоа 3та ўйинда гол ура олмаётганди, тўртинчисида ҳам ушбу натижа такрорланди. Баҳснинг сўнгги сонияларида "Алавес" Мадрид жамоасини жазолади. Ману Гарсия Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ўз жамоаси 3 очко олишини таъминлади. Ушбу мағлубиятдан сўнг "Реал" устози Хулен Лопетеги "ўриндиғи қимирлаб қолди".


Турнинг марказий ўйини

8-турнинг марказий ўйини Валенсия шаҳридаги "Месталья" стадионида бўлиб ўтди. 46 миндан ортиқ мухлис ташриф буюрган ўйинда "Валенсия" жаҳоннинг энг йирик клубларидан бири "Барселона"га етарлича муаммо туғдира олди. "Кўршапалаклар" ўйин бошида ҳисобни очиб, рақибни шошириб қўйишди. Каталония клуби Лионель Мессининг маҳорати эвазига ҳисобни тенглаштирди. Мезбонлар дарвозаси олдида кўплаб ҳужумлар ташкил қилган каталонияликлар рақиб дарвозасини бошқа ишғол эта олишмади. Эрнесто Вальверденинг ўзгаришлари жамоага фойда келтирмади. Якуний ҳисоб 1:1.


8-тур натижалари


Турнир жадвали


Тўпурарлар

Тўпурарлар жадвалида етакчи ўзгарди. 8-тур олдидан иккинчи бўлиб турган "Жирона" ҳужумчиси Кристиан Стуани "Эйбар"га қарши баҳсдан сўнг етакчига айланди. Стуани рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилди ва "Севилья" ҳужумчиси Андрес Силвадан ўтиб кетди.

1. Кристиан Стуани ("Жирона") - 8та гол
2. Андре Сильва ("Севилья") - 7
3. Лионель Месси ("Барселона") - 6
4. Яго Аспас ("Сельта") - 5
5. Виссам Бен Йеддер ("Севилья") - 5


8-тур рамзий терма жамоаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика