Лаказетт дебют ўйинидаёқ гол урди, "Арсенал" "Сидней"ни мағлуб этди + ФОТО
13 июл 2017 18:54
Новости
Лаказетт дебют ўйинидаёқ гол урди, "Арсенал" "Сидней"ни мағлуб этди + ФОТО
Лондоннинг "Арсенал" клуби бироз аввал ниҳоясига етган баҳсда Австралиянинг "Сидней" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қизиғи, яқиндагина "Лион"дан сотиб олинган ҳужумчи Александр Лаказетт 68 дақиқада Уэлбекнинг ўрнига майдонга тушиб, 15 дақиқадан кейин Ивобининг ўнг қанотдан ерлатиб етказиб берган пасидан кейин ўз ҳисобига "канонирлар" таркибидаги биринчи голни ёзиб қўйди. Лондонликларнинг яна бир голига Пер Мертесакер муаллифлик қилди.
Ўртоқлик учрашуви
Сидней, 13.07.2017
"Сидней" - "Арсенал" 0:2
Голлар: П.Мертесакер 4, А.Лаказетт 83
Амалга оширилмаган пенальти: Д.Уэлбек 56 (дарвозабон)
"Арсенал": Чех (Мартинес, 46), Белик (Мэйтленд-Найлс, 70), Мертесакер (Жака, 70), Колашинац (Монреаль, 70), Коклен (Окслейд-Чемберлен, 70), Уиллок (Эльнени, 69), Нельсон (Нкетиа, 70), Брэмолл (Мэлен, 70), Озил (Ивоби, 68), Уолкотт (Жиру, 70), Уэлбек (Лаказетт, 68).





Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии