Ла Лиганинг май ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди
29 мая 2021 09:07
Новости
Ла Лиганинг май ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди
"Атлетико" дарвозабони Ян Облак Испания чемпионатининг май ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Бу ҳақда Ла Лига расмий матбуот хизмати хабар бермоқда. Облак "Атлетико" таркибида Ла Лигада май ойида 5та ўйин ўтказди. Словениялик посбон 2та ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказмади, қолган 3та ўйинда эса унинг дарвозасига 1тадан гол урилди. "Матрасчилар" ушбу 5 ўйинда 4та ғалабага эришди ва 1та дуранг ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" 2013/14 йилги мавсумдан сўнг ўз тарихида 11-бор чемпион бўлди. Диего Симеоне жамоаси якуний жадвалда "Реал"дан 2 очкога ўтиб кетди.
Ян Облак эса 2014 йилнинг ёзидан бери "Атлетико" шарафини ҳимоя қилади.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии