RU

Последние новости

09:30“Арсенал“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади аниқ  0 08:55Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди  0 08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  6 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  19 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  17 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   57 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  16 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   45 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  17

Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди Новости

Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди

Ла Лига 4-тур доирасидаги "Реал Мадрид" — "Бетис" ўйини якунланди.

"Реал Мадрид" — "Бетис" 2:0

Гол: 1:0 – 67 Мбаппе, 2:0 – 75, пенальти Мбаппе.

Реал Мадрид – Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 65), Рюдигер, Милитао, Карвахаль, Себальос (Браим Диас, 65), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор, Мбаппе (Модрич, 84), Родриго (Эндрик, 89).

Бетис – Руй Силва, Перро, Натан, Льоренте, Сабали, Вильям Карвалью (Кардозо, 57), Рока, Форнальс (Лосада, 83), Санчес (Диао, 72), Эззальзули (Хуанми, 83), Руибаль (Роке, 57).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (59), Карвахаль (65).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Бетис" кўпчилик бўлиб тезкор қарши ҳужумдан фойдалана олмади.

84. Мбаппе захирага олинди, Модрич майдонга тушди.

75. ГОЛ! Мбаппе Винисиус ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди. Франциялик ҳужумчи марказни нишонга олди, "Бетис" дарвозабони эса ўзидан ўнг томонга ташланди.


73. Винисиус рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда йиқитилди, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат эканлигини қайд этди. Ҳакам ВАР монитори ёнига келиб вазиятни томоша қилди ва пенальти белгилади. 

69. ГОЛ! Зарбалари дарвозага қадар етиб бормаётган Мбаппе Вальвердининг супер пасидан сўнг рақиб посбони билан яккама-якка вазиятда Ла Лигадаги дебют голини урди!


64. Хавфли вазият! "Бетис"нинг ҳужумини мезбонлар қийинчилик билан бартараф этишди.

63. Винисиуснинг пасидан сўнг Мбаппе чап оёқда зарба йўллади, яна тўп дарвозагача етиб бормади, ҳимоячилар уни зарарсизлантиришди.

60. Роканинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Куртуа эгаллаб олди.

59. Винисиус ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

58. Эззальзули қарши ҳужумда Куртуа дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди, тўп дарвоза тўрининг ён бурчагига тегди.

56. Родригонинг кучли зарбасини Руй Силва қайтарди.

54. Зарба бериш навбати меҳмонларга келди. Куртуа ўз ўрнида.

52. Винисиуснинг паси рақиб жарима майдонида "Бетис" ҳимоячисининг қўлига тегди, бироқ ҳакам қўл танага ёпишиб турганини қайд этди.

50. Хавфли вазият! Мбаппе рақиб жарима майдонида бўш дарвозани ишғол қила олмади, бу вазиятда ўзини оқлаш учун бахтига ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Родригонинг рақиб жарима майдонида чап оёқда тепган тўпи дарвозанинг ён томонига тегди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Эззальзули рақиб жарима майдонида Родригони алдаб ўтди, бироқ Карвахалдан ўтиб кета олмади.

39. Хавфли вазият! Мбаппе–Винисиус тезкор комбинацияси натижасида франциялик футболчи якуний пасга улгура олмади.


38. Мбаппенинг чап қанотдан йўлланган навбатдаги зарбасига яна рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

34. Мбаппенинг рақиб жарима майдони ичида зарба беришига Льоренте йўл қўймади.

31. Футболчиларни чанқоқларини бостириб олишди.

28. Мбаппе яна рақиб жарима майдонида тўпни олдириб қўйди.

24. Хавфли вазият! Мбаппенинг жарима майдони ичидан дарвозанинг узоқ бурчаги томон йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.


24. Вальвердининг зарбасини Руй Силва иккинчи уринишда эгаллаб олди.

20. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Милитао бош билан зарба йўллади, Силвадан қайтган тўпга яна зарба йўллаган мадридликлар ҳимоячиси иккинчи уринишда адашди.


19. Вальвердининг рақиб жарима майдонига узатмасини меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди. 

15. Мбаппе рақиб жарима майдонида тўпни Натанга олдириб қўйди.

11. "Бетис" қисқа вақт ичида иккита хавфли вазият содир этди, бири зарба биланякунланган бўлса, иккинчисини мезбонлар ҳимоячиси бартараф этди.

7. Хавфли вазият! Карвахалнинг ўнг қанотдан сирпаниб узатган тўпига Мбаппе кўнгилдагидек зарба йўллай олмади, унга "Бетис" дарвозабони халақит бериб қолди. 

5. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда, аммо хавфли ҳужум содир этилмади.

Статистикага назар солсак, "Реал Мадрид" "Бетис"га қарши ўз майдонидаги сўнгги 7 ўйинда атиги 2 та тўп киритган. 

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика