RU

Последние новости

08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  3 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  130 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3

ЛаЛига. "Барселона" қайтдими? Каталония клуби меҳмонда "Реал"ни йирик ҳисобда таслим этди Новости

ЛаЛига. "Барселона" қайтдими? Каталония клуби меҳмонда "Реал"ни йирик ҳисобда таслим этди

Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" — "Барселона" учрашуви якунига етди.

Реал Мадрид

Примера Дивизион . Тур 29

21/03/2022, 01:00

4
:
0
Завершен

Барселона

Пьер-Эмерик Обамеянг - 29', Рональд Араухо - 38', Ферран Торрес - 47', Пьер-Эмерик Обамеянг - 51'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 60017 зрителей

Главный судья: Juan Martinez

45'
90'
22'  Тони Кроос
46'  Тони Кроос (Эдуардо Камавинга)
46'  Даниэль Карвахаль (Мариано Диас)
63'  Лука Модрич
64'  Начо Фернандес (Лукас Васкес)
64'  Родриго (Марко Асенсио)
82'  Эдуардо Камавинга
88'  Лукас Васкес
26'  Френки де Йонг
29'  Пьер-Эмерик Обамеянг
29'  Усман Дембеле
31'  Серхио Бускетс
38'  Рональд Араухо
38'  Усман Дембеле
47'  Ферран Торрес
47'  Пьер-Эмерик Обамеянг
51'  Пьер-Эмерик Обамеянг
51'  Ферран Торрес
71'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Мемфис Депай)
71'  Френки де Йонг (Гави)
74'  Жорди Альба
80'  Усман Дембеле (Адама Траоре)
86'  Педри (Нико Гонсалес)
86'  Жорди Альба (Даниэл Алвес)
88'  Нико Гонсалес


"Реал Мадрид" – "Барселона" 0:4

"Сантьяго Бернабеу

Голлар: 0:1 – 29 Обамеянг, 0:2 – 38 Араухо, 0:3 – 47 Ферран Торрес, 0:4 – 51 Обамеянг.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Мариано Диас, 46), Алаба, Милитао, Начо (Васкес, 63), Модрич, Кроос (Камавинга, 46), Каземиро, Вальверде, Родриго (Асенсио, 63), Винисиус Жуниор.

"Барселона" – тер Стеген, Араухо, Пике, Эрик Гарсия, Альба (Дани Алвес, 86), Бускетс, де Йонг (Гави, 71), Педри (Нико Гонсалес, 86), Обамеянг (Депай, 71), Дембеле (Траоре, 80), Ферран Торрес.

Огоҳлантиришлар: Кроос (22), де Йонг (26), Бускетс (31), Модрич (63), Альба (74), Камавинга (82), Васкес (88), Нико Гонсалес (88).


ЛАЛИГА ЖАДВАЛИ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Сариқ карточка. Гави ва Лукас Васкеслар қўпол ўйнашди.

85. "Реал"нинг ҳужумлари фойда келтирмаяпти. Мадридликлар гол уриш учун катта куч билан ҳужумга ўтишган.

82. Сариқ карточкаЗахирадан ўйинга қўшилган Камавинга Бускетсга нисбатан ишлатган қўполлиги учун жазоланди.

80. Ўзгариш. Усмон Дембеле ўрнига Адама Траоре майдонга тушди.

78. Депай ҳам ўз ҳисобига гол ёздирб қўйиши мумкин эди, аммо унинг кучли зарбасидан сўнг Куртуа сейв ижро этди.

77. Асенсио Алабанинг узатмасини голга айлантиришга уринди, аммо зарба ноаниқ бўлди.

75. Сариқ карточка. Хорди Альба Винисиусни чалиб йиқитди.

71. "Барселона"да ўзгаришлар: Обамейянг ўрнига Депай, Де Йонг ўрнига Гави майдонга тушди.

68. Ҳисоб 0:4 кўринишида бўлса ҳам Хави шогирдларига бақириб, аниқроқ ўйнаш кераклигини айтяпти.

63. Сариқ карточка. Модрич Дембелега нисбатан қўпол ўйнади.

58. Обамейянг деярли бўш дарвозани ишғол қила олмади, қанотдан узатилган ажойиб пасдан сўнг зарба берилган тўп 7 метрлик дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

52. Обамейянг гол урди, аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб турганди. ВАР ҳаммасини кўздан кечирмоқда. ГОООЛ! 0:4.

47. ГОООЛ! 0:3! ТОРРЕС! "Барселона"нинг супер ҳужуми Ферран Торреснинг голи билан якун топди. Ҳужумни сўз билан ифодалаш қийин, уни томоша қилган маъқул.
ВИДЕО

46. Иккинчи бўлим бошланди ва Торрес 1га1 вазитдан унумли фойдалана олмади. 

ТАНАФФУС!

45. Супер ўтган биринчи тайм якунлнди.

38. ГОООЛ! АРАУХООО! "Барселона" ҳисобни 2:0, аниқроғи 0:2 кўрнишига келтирди. Бу сафар Араухо Усмоннинг бурчакдан узатган тўпини боши билан дарвозага йўллаб, фарқни оширди.

36. Винисиуссс... Бразилиялик форвард жамоасининг тезкор қарши ҳужумини голга айлантириши мумкин эди, аммо Тер Штеген ўз вақтида олдинга силжиди ва хавфни бартараф этди.

35. ЯНА ОБАМЕЙЯНГДАН ЗАРБААА... Куртадан сейв.

31. Сариқ карточка. Бускетс "Реал" қарши ҳужумга ўтмаслиги учун Милитаони "миниб" олди ва шу сабаб жазоланди.

29. ГОООЛ! ОБАМЕЙЯНГ! Пике тўпни Усмонга узатди, Дембеле эса ўз қаноти бўйлаб олдинроққа ўтиб, тўпни марказга жўнатди. Габонлик форвард эса аниқ узатмадан сўнг тўпга бошини қўйди ва дарвозани ишғол қилди.

26. Сариқ карточкаДе Йонг Кроосни тўхтатишда қўполллик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

22. Сариқ карточка. Тони Кроос Бускетсга нисбатан қўпол ўйнагани учун жазоланди.

18. ЗАРБААА! Торреснинг узоқ бурчакка берган зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

14. Винисиус ўз қанотидан марказроққа ўтию, яқин бурчакка зарба берди, бироқ Тер Штеген жой танлашда хато қилмади ва тўпни эгаллаб олди.

12. ОБАМЕЙЯНГ! Габонлик форвард деярли бирга-бир вазиятдан "Реал" дарвозасига гол ура олмади. Қайтган тўпни Дембеле эгаллаб, у ҳам ўз омадини синаб кўрди, аммо бу сафар ҳам Куртуа қаҳрамонлик кўрсатди.

7. ЗАРБААА... Винисиус ўз қанотида Араухони роса "чайқади" ва тўпни орқароқдаги Вальвердега узатди, ярим ҳимоячининг кучли зарбасини Тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди.

5. "Реал"нинг биринчи (қарши) ҳужуми Родригонинг зарбаси билан якун топди, лекин бироз ноаниқ.

3. Кутилмаганда Пике узун пас орқали Торресни Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқариши мумкин эди, аммо Ферран тўпга ета олмади.

2. Баҳсдаги дастлабки зарба Ферран Торрес томонидан ижро этилди, аммо жуда ноаниқ.

1. Ҳакам хуштаги чалинди ва ўйин бошланди.

------------------------------------------------------------------------------------------

- Баҳс бошланишидан аввал Тибо Куртуага ЛаЛиганинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси учун бериладиган соврин топширилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Таркиблар пастроқда кўрсатиб ўтилган.

- Ассалому алайкум бугуннинг энг муҳим баҳсини кутиб, телевизор ва телефонлар қаршисида йиғилганлар. 

------------------------------------------------------------------------------------------

Рейтинг: +69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика