Ла Лига. Люк де Йонгнинг голи "Барселона"ни 5-ўринга олиб чиқди
03 янв 2022 03:00
Новости
Ла Лига. Люк де Йонгнинг голи "Барселона"ни 5-ўринга олиб чиқди
"Мальорка" – "Барселона" 0:1
"Сон Моиш" стадиони
Гол: 0:1 – 44 де Йонг.
"Мальорка" – Рейна, Маффео, Вальент, Руссо, Коста, Дани Родригес, Батталья (Пратс, 84), Баба (Руис де Галаррета, 61), Ли Кан Ин (Льябрес, 71), Санчес (Жорди Мбоула, 70), Анхель Родригес (Фер Ниньо, 61).
"Барселона" – тер Стеген, Мингеса (Лангле, 76), Пике, Эрик Гарсия, Араухо, де Йонг, Пуч, Нико Гонсалес (Альваро Санс, 71), Жуджла, де Йонг, Ахомаш (Педрола, 80).
Огоҳлантиришлар: Жуджла (79), Коста (83), Пратс (89), Дани Родригес (90), Лангле (90), Вальент (90), Маффео (90).
Мальорка Примера Дивизион . Тур 19 03/01/2022, 01:00
Барселона Люк де Йонг - 44' Стадион: Visit Mallorca Estadi, 14654 зрителей Главный судья: Антонио Матеу Лахоз
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Барселона" оғир беллашувдаги ўйиндаги ғалабани қўлга киритди.
90+1-дақиқа. Марк Андре тер Штеген хавфли вазиятда жамоасини қутқариб қолди.
89-дақиқа. Огоҳлантириш! Мезбонлар вакили Абдонга сариқ карточка кўрсатилди.
87-дақиқа. "Барса" рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият яратишга уринмоқда.
83-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам Хауме Костани огоҳлантирди.
79-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферран Жуджла сариқ карточка ишлаб олди.
70-дақиқа. Фернандо Ниньо зарба йўллади, аммо тўп йўлига рақиб тўғаноқ бўлди.
68-дақиқа. "Барселона" тўпни назорат қилмоқда.
66-дақиқа. Ли Кан Ин бурчакдан тўпни жарима майдончасига йўллади. Пике уни қайтариб, хавфни бартараф этди.
58-дақиқа. Ахомах узатмани амалга оширди, Пике боши билан зарба йўллашга тайёр эди, бироқ унинг уриниши йўлига тўғаноқ бўлишди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.
45-дақиқа. Бўлди, ҳакам биринчи бўлимга бирор дақиқа қўшмасликка қарор қилди. Танаффус!
44-дақиқа. ГООООООЛ! Люк Де Йонг боши билан зарба бериб, ҳисобни очди. Ҳужумчи ахири ниятига етди 0:1.
Ли Кан Иннинг бу сафар йўллаган зарбаси ҳам кучсиз чиқди ва Тер Штегенга муаммо туғдирмади.
42-дақиқа. "Мальорка"нинг тезкор ҳужумини "кўк-анорранглилар" фақатгина фол билан тўхтатиб қола олишди.
40-дақиқа. Эрик Гарсия рақибини қўйиб юборгиси келмади, натижада ҳакам ҳуштак чалиб, ўйин қоидаси бузилганини таъкидлади.
Бу борада ҳам ҳисоб тенглашди 2:2.
37-дақиқа. "Мальорка" яна бурчак зарбаси ишлаб олмоқда.
Ўз навбатида мезбонларнинг ҳужуми ниҳоясига етмай қолди.
35-дақиқа. "Мальорка" вакиллари рақибнинг бу сафарги ҳужумини осонлик билан бартараф этишди.
Дастлабки узатма қайтарилган бўлсада, жарима майдончасига яқин ҳудуддан Идриссу Баба зарба йўллади, кипер ўз ўрнида.
33-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди.
32-дақиқа. Лининг ўзи зарбани амалга оширди, бироқ тўп "жонли деворга" тегиб қайтди.
31-дақиқа. Ли Кан Ин қўполлик билан йиқитилди. Анча хавфли нуқтадан жарима зарбаси.
29-дақиқа. Хавфли вазият! Ва яна Люк де Йонг. Бу сафар нидерландиялик ҳужумчи чалқанча услубда зарба берди ва тўп энди тўсинга тегиб қайтди.
28-дақиқа. Хавфли вазият! Люк де Йонг ўта қулай имкониятга эга бўлди, бироқ тўп унинг зарбасидан кейин устунга тегиб қайтди.
25-дақиқа. Яна фол, Нико Гонсалес рақибнинг оғига кескин равишда ташланди.
24-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 23% - 77%.
23-дақиқа. "Мальорка" тўпни назорат қилишга уринмоқда, мезбонлар секин-аста ҳужумга ўтмоқда.
21-дақиқа. Ахомах жамоасига иккинчи бурчак зарбаси ишлаб берди. Бу сафар ҳам ҳимояланаётганлар осонлик билан хавфни бартараф этишди.
20-дақиқа. Яна фол. Умуман олганда ҳар икки клуб вакиллари ҳам рақиб ҳужумларини тўхтатишда фаол тарзда фоллардан фойдаланишмоқда.
18-дақиқа. Эрик Гарсия тўпга қўшиб Родригеснинг оёғини босиб олди. "Мальорка" футболчиси овози борича бақирди.
17-дақиқа. Жуджла чапдан жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллади, бироз ноаниқ.
16-дақиқа. Анхель Родригес тўпни ўзига ўнглаб олаётганида қўл билан ўйнади деб топди ҳакам. "Мальорка" устозининг бунга реакциясини кўриш керак...
15-дақиқа. Ли Кан Инга нисбатан фол ишлатишди, Араухо ноҳақ.
13-дақиқа. Анхель Родригес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди ва шу сабабли мезбонлар ҳужуми узилиб қолди.
12-дақиқа. "Мальорка" ҳимоядан чиқиб кетишда муаммоларга дуч келмоқда.
10-дақиқа. Яна Ахомах диққат марказимизда. Ҳозир у Мингеса ҳужумга қўшилгани ва бир ҳимоячини ўзи билан олиб кетганидан фойдаланиб, аниқ ва кучли зарба йўллади, посбон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан наф чиқмади.
8-дақиқа. Ҳа, азизлар, "Барса"нинг жарима зарбаларини Пике амалга оширадиган кунларни ҳам гувоҳи бўляпмиз... Яқин йилларда ҳам буни тасаввур қилиш бироз мушкул вазифа эди.
7-дақиқа. Мезбонлар дарҳол жавоб қайтаришди. Коста ёш Ахомахни майдонга қулашига сабабчи бўлди.
5-дақиқа. Ахомах тўп учун курашда Антонио Санчесга нисбатан қўпол ўйнади - фол.
3-дақиқа. "Барселона" илк дақиқалардан устунликни ўз томонига оғидиришга уринмоқда.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Жамоалар саф тортишган ва бир дақиқалик сукут сақланмоқда.
Ҳар икки жамоа асосий таркиб футболчилари майдонга тушиб келишди.
Мальорка |
Примера Дивизион . Тур 19 03/01/2022, 01:00 1
:
0
Завершен
|
Барселона Люк де Йонг - 44' |
Стадион: Visit Mallorca Estadi, 14654 зрителей
Главный судья: Антонио Матеу Лахоз
Комментарии