RU

Последние новости

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  12 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  368 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  33 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди Новости

Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди

Испания чемпионатидаги ҳакамликдан арз қилган "Реал Мадрид" клубига нисбатан суриштирув ишлари бошланди.

"Реал" 3 февраль куни ўзининг расмий сайтида Испания қироллик футбол федерациясига (RFEF) Ла Лига доирасидаги "Эспаньол" (0:1) билан ўйиндаги ҳакамлик устидан шикоят қилиб, ҳакамлар мунтазам равишда клуб зарарига қарорлар чиқараётганидан норозилигини ва Испанияда ҳакамлик тизимини бутунлай янгилашга чақирган.

11 февраль санасида Ла Лига мадридликлар хати юзасидан RFEF тартиб-интизом қўмитасига мурожаат қилган. 25 февраль санасида RFEF Ла Лига эътирозини қабул қилган ва "Реал"га нисбатан иш очган.

"Marca"нинг хабарига кўра, Испания қироллик футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси (RFEF) Ла Лигадан ариза келиб тушгач, "Реал"нинг ўзига қарши суриштирув иши очган.

Қўмита тегишли жараёнларни амалга ошириш ва мавжуд фактларни текшириш учун инструкторни тайинлаган.

Маълум қилинишича, қарор эълон қилингач, "Реал" қарорга рози эмаслиги юзасида 10 иш куни ичида ариза топшириши мумкин. Мазкур вазиятда клубга нисбатан максимал жазо пул жаримаси кўринишида бўлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика