Ла Лига. "Эспаньол" - "Реал" 2:1 ёхуд "Шериф"дан учралган мағлубият тасодиф эмасмиди?
03 окт 2021 21:10
Новости
Ла Лига. "Эспаньол" - "Реал" 2:1 ёхуд "Шериф"дан учралган мағлубият тасодиф эмасмиди?
"Эспаньол" – "Реал Мадрид" 2:1
"RCDE Стэдиум" ўйинигоҳи
Голлар: 1:0 – 17 де Томас, 2:0 – 60 Алеиш Видаль, 2:1 – 71 Бензема.
"Эспаньол" – Диего Лопес, Хиль (Дидак Вила, 81), Кабрера, Серджи Гомес, Педроса, Алеиш Видаль (Меламед, 64), Дардер (Давид Лопес, 82), Баре, Мелендо (Морланес, 58), де Томас, Эмбарба (У Лэй, 65).
"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Милитао, Алаба, Модрич (Йович, 61), Кроос (Каземиро, 61), Вальверде, Камавинга (Родриго, 46), Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор (Азар, 72).
Огоҳлантиришлар: Эмбарба (11), Камавинга (29), Хиль (79).
Эспаньол Рауль де Томас - 17', Алеш Видаль - 60' Примера Дивизион . Тур 8 03/10/2021, 20:15
Реал Мадрид Карим Бензема - 71' Стадион: RCDE Stadium, 23377 зрителей Главный судья: Guillermo Cuadra
Ла Лига турнир жадвали ҳамда тўпурарлар рўйхати билан танишинг
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал Мадрид" яна 1:2 ҳисобида мағлуб бўлмоқда. "Шериф"дан учралган мағлубият тасодиф эмасмиди?
90+5-дақиқа. Бурчак зарбаси, рақиб жарима майдончасига Куртуа ҳам келганди, аммо тўпни у ерга нормал тарзда етказиб бера олишмади.
90+2-дақиқа. Ҳимояда тўпни олиб қўйишда фаол иштирок этган Лукас Васкес ҳужумни ривожлантиришда, узатмани ўта ноаниқ тарзда амалга оширди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақти якунига етди. Ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди.
Биринчи уринишда зарба, иккинчисида узатма ўхшамади ва жамоаси олдинда бораётган Диего Лопес шошмасдан тўпни ўйинга киритиб бермоқда.
87-дақиқа. Ўйин анча тезлашиб кетди. Тўп сониялар ичида майдоннинг у бурчагидан, бу бурчагига етиб бормоқда. Ҳозир Родригони қўполлик билан тўхтатишди. Жарима зарбаси, тўп олдида Бензема ва Алаба.
86-дақиқа. Яна бир стандарт, яна жарима майдончасига узатма, лекин якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.
84-дақиқа. ГОООЛ! Аммо, лекин, бироқ тўпни гол урган Азарга ташлаб берган Карим ўйиндан ташқари ҳолатда экан.
82-дақиқа. Ўзгариш! Оскар Хил ўрнига Диего Лопес
81-дақиқа. Ҳозиргина огоҳлантирилган Оскар Хилга ёрдам кўрсатилмоқда. Шу сабаб пауза юзага келган.
80-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўпни сал қолса Бензема боши билан дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўярди, бироқ бироз ноаниқ.
79-дақиқа. Огоҳлантириш! Оскар Хил тили тинмагани учун огоҳлантирилди.
74-дақиқа. Стандарт вазиятни Алаба амалга оширди, лекин зарбага аниқлик етишмади.
73-дақиқа. Икки футболчи тўқнашиб майдонга қулади. Милитао рақибидан тезроқ ўзига келиб, ўрнидан турди. Николас Меламед эса майдонни тарк этишга шошилмаяпти.
72-дақиқа. Ўзгариш! Голли ҳужумни бошлаб берган Винисиус ўрнига Эден Азар ўйинга қўшилди.
71-дақиқа. ГООООООЛ! Карим Бензема ҳисобни ўзгартирди! Лука Йович голли узатма муаллифига айланди.
69-дақиқа. "Реал" катта куч билан олдинга кетаётгани сабаб, рақиб қарши ҳужумда жуда катта бўш ҳудудларга эга бўлмоқда. Ҳозир Васкес жамоасини эҳтимолий голдан қутқариб қолди.
67-дақиқа. ГОООЛ! Лекин Бензема гол урган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
65-дақиқа. Винисиус тўпни ўзига бўйсундиришда қўлини ишлатди деб топилди.
63-дақиқа. Бурчак зарбасини "Реал" амалга оширди, лекин голни яна мезбонлар уриб кетиши мумкин эди. Бироқ ўта қулай вазиятдан Дардер дарвозани аниқ нишонга ололмади.
Энди меҳмонларга янада қийин бўлади.
60-дақиқа. ГООООООЛ! Видаль орадаги фарқни иккитага оширди.
58-дақиқа. Ўзгариш! Оскар Мелендо ўринга Мануель Морланес ўйинга қўшилди.
56-дақиқа. Босим оқибатида ҳимоячи хатога йўл қўйди ва "Реал" тўпни ён чизиқдан ўйинга киритади.
54-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужум Родриго ўйиндан ташқари ҳолатда қолганлиги сабаб узилиб қолди.
50-дақиқа. Кроос узатган тўпга Милитао баланд сакраб зарба бера олди, аммо бироз ноаниқ.
49-дақиқа. Навбатдаги уриниш, энди Бенземанинг зарбасидан кейин бурчак зарбаси.
Крооснинг узатмасидан кейин иш зарбагача етиб бормади.
48-дақиқа. "Реал" илк дақиқалардан босимни бошлаб юборди. Модричнинг узатмасидан кейин тўп майдондан чиқариб юборилди, бурчак зарбаси.
Ўзгариш! Меҳмонлар таркибида футболчи алиштирилди. Сариқ карточка олган Камавинга ўрнини Родригога бўшатиб берди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Бўлди, ҳакамнинг бўлим якунланганлиги ҳақидаги ҳуштаги янгради ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Биз ҳам бироз дам оламиз.
45+1-дақиқа. Ўша қўшиб берилган дақиқада "Реал" ҳужум қилаётганди, аммо қайтган тўпни Милитао шеригига аниқ йўллай олмагач, сал қолса "Эспаньол" ўз голини уриб кетиши мумкин эди. Зарбага аниқлик етишмади.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. Қанчалик эътироз билдирмасин, ҳакам Винисиусга нисбатан қоида бузилмади деб топди.
43-дақиқа. Жарима майдончасига кириб улгурган рақибини тўхтатишнинг бошқа имконини топа олмаган Васкес тўпни майдондан чиқариб юборди, бурчак зарбаси.
Винисиусга нисбатан қўполлик учун Оскар Мелендо ноҳақ деб топилди. Мезбонлар мураббийи норози.
40-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Винисиусдан қанот ҳимоячиси Педроса тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди, лекин майдон марказигача рақибини қувлаб борган Винни тўпни жамоасига қайтариб олиб берди.
39-дақиқа. "Эспаньол" вакили Адриан Эмбарба ўнг қанотдан хавфли ҳужумни ривожлантиришди ва зарбани яна уша Рауль Де Томас амалга оширди, аммо ноаниқ.
37-дақиқа. Мезбонлардан майда фоллар кўпайиб кетди.
34-дақиқа. Бензема жамоасига бурчак зарбаси ишлаб бермоқда.
33-дақиқа. Винисиус нисбатан оддийроқ узатмаси ўтмагач, алдамчи ҳаракатлар билан рақибини "рақсга тушириб" юборди.
31-дақиқа. "Реал" ўнг қанотдан уюштирган навбатдаги ҳужуми якунига етмай қолди, кейин эса Лукас Васкесга нисбатан қоида бузилди.
29-дақиқа. Огоҳлантириш! Эдуардо Камавинга кескин ҳаракати учун огоҳлантирилди.
27-дақиқа. Ҳакам икки бор ҳар икки томонга жарима зарбаси бериши мумкин бўлган жойда, индамади ва ўйинни давом эттиришни сўради.
24-дақиқа. "Реал" ўзига келиши бироз қийин бўлаётгандек. Жамоа у қадар ишонч билан ҳужумга ўта олмаяпти.
21-дақиқа. Карим Бензема аниқ зарба берди, лекин дарвозабон ўз ўрнида. Дарвоқе, у ҳам меҳмонларга бегона эмас - Диего Лопес.
19-дақиқа. Модричнинг хатоси жамоасига қимматга тушиши мумкин эди, лекин Васкес бу сафар ҳимояда ёрдами тегди.
Ҳаа, кутилмаганда, майдонда асосан ҳимояланиш билан оввора бўлаётган "Эспаньол" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Буёғига ўйин янада қизиши, тезлик ошиши турган гап.
17-дақиқа. ГООООООЛ! "Эспаньол" ҳисобни очмоқда. Рауль Де Томас - "Реал" тарбияланувчиси гол муаллифи.
15-дақиқа. "Эспаньол"нинг чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган футболчиси якуний зарбани бера олмай қолди.
14-дақиқа. Винисиуснинг ўзига хос ҳаракат билан узатган тўпини қабул қилган Бензема зарбани пайсалга солиб юбормаганда, балки ҳисоб очилиши мумкин эди.
11-дақиқа. Огоҳлантириш! Адриан Эмбарба Камавингага нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка ишлаб олди.
10-дақиқа. Бугун имкониятга эга бўлган, бу мавсум жуда кам майдонга туширилаётган Лукас Васкес яхши ҳаракат қилди, аммо у узатган тўпга шериклари етиб бора олишмади. Қарши ҳужумни эса Васкеснинг ўзи тўхтатишга муваффақ бўлди.
9-дақиқа. Мезбонлар биринчи кескин ҳужумларини зарба билан якунлашди ва Куртуа ўз ўрнида. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни эса ҳимоячилар қайтариб юборишди.
6-дақиқа. Ўйин даги биринчи бурчак зарбасини "Реал" амалга оширди, аммо ундан наф чиқмади.
4-дақиқа. Прессинг натижасида "Эспаньол" ҳимоячилари тўпни Винисиусга совға қилишди у ўз навбатида Бенземага зарба бериш имкониятини қолдирди, аммо французнинг зарбасидан кейин тўп тўғри дарвозабон турган нуқтага борди.
3-дақиқа. Камавинга чап қанотдан олдинга ўтди ва узатмани амалга оширди, аммо Бензема зарба беришига рақиб йўл қўймади.
2-дақиқа. Винисиус дарвозани адаштириб қўйди шекилли, Куртуа қўриқалаётгани томонга қараб югуриб қолди))
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди.
"Реал" таркибида бир нечта йўқотишлар мавжудлигидан хабарингиз бўлса ажаб эмас. Қўшимчасига, Асенсио ва Мариано ҳам куни-кеча жароҳат орттириб олди ва бугун меҳмонларга ёрдам беролмайди.
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.
"Эспаньол" – "Реал Мадрид"
"RCDE Стэдиум" ўйингоҳи
"Эспаньол" - Диего Лопес, Гиль, Гомес, Кабрера, Педроса, Баре, Дардер, Эмбарба, Алейш Видаль, Мелендо, Рауль де Томас.
"Реал" - Куртуа, Милитао, Алаба, Начо, Кроос, Бензема, Модрич, Вальверде, Васкес, Винисиус, Камавинга.
Эспаньол Рауль де Томас - 17', Алеш Видаль - 60' |
Примера Дивизион . Тур 8 03/10/2021, 20:15 1
:
2
Завершен
|
Реал Мадрид Карим Бензема - 71' |
Стадион: RCDE Stadium, 23377 зрителей
Главный судья: Guillermo Cuadra
Комментарии