RU

Последние новости

12:46Константин Базелюк — "Локомотив" футболчиси!  4 12:27Расмий хабар: Ўзбекистонлик ҳимоячи легионерга айланди  1 12:17ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди  4 12:08"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди  1 11:48Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)  1 11:19"Навбаҳор" Санжар Қувватов билан шартнома имзолади   6 10:45Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Навбаҳор»да  13 10:12«Манчестер Юнайтед» «Олтин тўп»га даъвогар футболчига умумий ҳисобда 450 миллион евро сарфламоқчи  8 09:38Ла лига тўпурари фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттиради  4 09:09«Пахтакор» ҳимоячини «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берди  1 08:40«Арсенал» 50 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  3 08:09Биринчи даврани «Навбаҳор»да ўтказган яна бир футболчи «Металлург»га ўтишга яқин  19 07:38Санчо Европанинг ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  5 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  1

Ла Лига. Винсиуснинг дубли "Реал"га "Эльче" устидан ғалаба тақдим этди Новости

Ла Лига. Винсиуснинг дубли "Реал"га "Эльче" устидан ғалаба тақдим этди

Ла Лига 12-тур доирасида "Эльче" - "Реал Мадрид" беллашуви бўлиб ўтди.

"Эльче" – "Реал Мадрид" 1:2
"Мартинес Валеро" стадиони

Голлар: 0:1 – 22 Винисиус Жуниор, 0:2 – 73 Винисиус Жуниор, 1:2 – 86 Милья.

"Эльче" – Касилья, Паласиос, Бигас, Роко, Мохика, Фидель (Милья, 81), Пасторе (Гумбау, 71), Маскарель (Марконе, 81), Гути, Лукас Перес (Бенедетто, 71), Бойе (Моренте, 81).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Марсело (Менди, 66), Модрич (Камавинга, 84), Кроос, Каземиро, Васкес (Карвахаль, 65), Мариано Диас, Винисиус Жуниор (Азар, 85), Родриго (Асенсио, 18).

Огоҳлантириш: Гути (8).

Четлатиш: Гути (63).


Эльче

Пере Милла - 86'

Примера Дивизион . Тур 12

30/10/2021, 17:00

2
:
1
Завершен

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 22', Винисиус Жуниор - 73'

Стадион: Estadio Martinez Valero, 23010 зрителей

Главный судья: Ricardo De Burgos

45'
90'
8'  Рауль Гути
63'  Рауль Гути
71'  Лукас Перес (Дарио Бенедетто)
71'  Хавьер Пасторе (Жерар Гумбау)
81'  Лукас Бойе (Тете Моренте)
81'  Омар Маскарель (Иван Марконе)
81'  Фидель Чавес (Пере Милла)
86'  Пере Милла
86'  Дарио Бенедетто
18'  Родриго (Марко Асенсио)
22'  Винисиус Жуниор
22'  Мариано Диас
65'  Лукас Васкес (Даниэль Карвахаль)
66'  Марсело (Ферлан Менди)
73'  Винисиус Жуниор
73'  Лука Модрич
84'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
85'  Винисиус Жуниор (Эден Азар)


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, шу паллада ҳакам қўшиб берилган вақт якунига етганини маълум қилди ва "Реал" қийин ўйиндаги муҳим уч очкони қўлга киритди.   

90+4-дақиқа. Каземиро тўпни жамоаси учун олиб берди, ҳаракати давомида Мильянинг оёғи рақиби бурнига тегди ва қон оқмоқда. Футболчи ёрдамга мухтож.  

Узатмадан кейин зарба йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди ва кейин уни Алаба узоқлаштирди.  

90+3-дақиқа. Милитао тўп учун курашда Бидасга нисбатан қўпол ўйнади деб топилди. Ҳимоячи бундай қарордан норози.  

90+1-дақиқа. Карвахаль қанотда Мохиканинг узатмасини узиб қўйди. 

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. Тезкор қарши ҳужумни Карвахаль узатмадаги хато сабаб бузиб қўйди.  

Мариано Диас у қадар қулай нуқтада эмаслигига қарамай, зарба берди, лекин тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди. 

88-дақиқа. Мезбонларда умид пайдо бўлди ва бизни қизиқарли сўнгги дақиқалар кутиб турибди. 

86-дақиқа. ГОООООООЛ! Кроос ва Милитаонинг хатосидан кейин захирадан ўйинга қўшилган Пере Милья фарқни қисқартирмоқда.   

84-дақиқа. ЎзгаришларВинсиус ва Модрич ўрнига Камавинга ҳамда Азар ўйинга қўшилди.  

83-дақиқа. Яқиндагина майдонга тушган Менди жамоадоши Винисиуснинг тезлигига керагидан ортиқ катта баҳо бериб юборди, рақиб ҳимоячиси бразилиялик футболчи тўпга етишига йўл қўймади.     

82-дақиқа. "Реал"нинг комбинацияси зарба билан якунланди.

81-дақиқа. Ўзгаришлар! Лукас Бое, Омар Маскарель, Фидель ўрнига майдонга Тете, Иван Марконе ҳамда Пере Милья тушди. 

80-дақиқа. Мезбонлар ҳимоячиси Марко Асенсиони қучоқлаб олиб, йиқитиб қўйди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

77-дақиқа. Бир киши кўп бўлиб қолган "Реал" рақибни жарима майдончасига "қамаб" қўйди. 

75-дақиқа. Кроос тўпни эгаллаб, бир рақибини чиройли тарзда алдаб ўтди ва Асенсиони тўп билан таъминлади, лекин испаниялик футболчининг зарбасини блоклашди.  

73-дақиқа. ГООООООЛ! Кроос-Модрич-Винни. Бразилиялик футболчи ажойиб ҳужумни чиройли зарба билан якунлади ва дубль. 

71-дақиқа. Ўзгаришлар! Хавьер Пасторе ва Лукас ўрнига Жерар Гумбао ҳамда Дарио Бенедетто тушди.  

69-дақиқа. Алаба билан курашда Лукас Перес йиқилиб тушди ва ҳакамга юзланди, у ҳеч нима бўлмаганини таъкидлади. 

67-дақиқа. Лука Модрич майдон бурчагида рақибини ўта чиройли ҳаракат билан доғда қолдириб кетишни кўзлаганди, ҳаракат чиройли, аммо самарасиз бўлди.  

65-дақиқа. Ўзгаришлар! Марслео ва Лукас Васкес ўрнига майдонга Менди ва Карвахаль тушди. 

64-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Рауль Гути Тони Кроосга нисбатан қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олди. 

61-дақиқа. "Реал" рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда.

60-дақиқа. Эдер Милитао хавфни бартараф этди.  

57-дақиқа. Энцо Роко қоида бузди, жабрланувчи Винисуис. 

Винсиус Жуниор ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди. 

56-дақиқа. "Реал Мадрид" тўпга эгалик қилмоқда. 

Энди Хавьер Пасторенинг ўзи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

54-дақиқа. Хавьер Пасторенинг узатмасидан кейин хавфли вазият юзага келди, бироқ жамоадоши имкониятдан унумли фойдалана олмади.  

53-дақиқа. Мариано Диас қўли билан ўйнади деб топилди.

52-дақиқа. Кроос зарба берди, аммо тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

49-дақиқа. Хоан Мохика жароҳат олиб, майдонда ётибди. 

Тони Крооснинг узатмасидан кейин Лукас Бое хавфни бартараф этди. 

48-дақиқа. Марселонинг зарба берди, бурчак зарбаси.  

47-дақиқа. Иккинчи бўлимдаги илк бурчак зарбасини Марко Асенсио амалга оширди, лекин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга эришди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Бўлди, ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва биринчи бўлим якунига етди. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 47% - 53% "Реал Мадрид" фойдасига.   

45+1-дақиқа. Рауль Гути милитаога нисбатан қоидани бузди. 

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

45-дақиқа. "Эльче" бурчак зарбасини амалга оширди. Мебонлар бу сафар ҳам наф чиқара олишмади.    

43-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми охирига етиб бормади. 

42-дақиқа. Лукас Васкес тўпни олиб қўйганди, лекин ҳакам испаниялик футболчи қоидани бузган деб топди. 

Крооснинг узатмасидан кейин Алаба тўпга биринчи бўлиб етиб борди, аммо ноаниқ. 

41-дақиқа. Модрич жарима майдонида тўпни эгаллаб олаётганида охирги паллада ҳимоячи тўпни тепиб юборди. 

Хавфли вазият! "Эльче" жуда қулай имкониятга эга бўлди, лекин охирги зарбани амалга оширадиган футболчи топилмади. 

38-дақиқа. Яна Лукас Бое дарвоза томон аниқ зарба йўллади, Куртуа ўз ўрнида.  

Сўнгги 5-10 дақиқада устунлик "Эльче" томонига ўтгандек. 

36-дақиқа. Рауль Гутининг зарбаси ноаниқ чиқди. 

35-дақиқа. Милитао ҳимояда ишончли ўйнади ва жамоаси ҳужумини бошлаб берди, лекин Винисиусдан тўпни рақибнинг икки футболчиси олиб қўйига эришди.  

32-дақиқа. "Эльче" яна чапдан олдинга ўтишга уринди, аммо техник хатодан кейин Кроос тўпни илиб кетди ва рақиб қўли билан ўйнашга мажбур бўлди.    

Чап қанотдан ривожлантирилган ҳужумдан кейин жарима майдончаси ичидаги Лукас Перес зарба берди, аммо ноаниқ.

30-дақиқа. "Эльче" вазиятни ўнглашга уринмоқда. 

28-дақиқа. Мариано оддий вазиятда тўпни тўхтатишга ҳаракат қилиб, йиқилиб тушди...

27-дақиқа. Винисиус рақибини жуда чиройли тарзда алдаб ўтди. 

25-дақиқа. Модричнинг ажойиб пасидан кейин Мариано қулай имкониятга эга бўлганди, аммо дарвозабонга қўшиб, ўзини ҳам алдаб қўйди. 

24-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда. 

22-дақиқа. ГОООООЛ! Винисиус Жуниор ҳисобни очди. Мариано Диас товони билан тўпни Виннига тўғрилаб юборди ва Жуниор вазиятидан унумли фойдаланди. 

20-дақиқа. Винсииус бир рақибини алдаганди, ортидан иккинчиси чиқиб келди ва Жуниор қоидани бузди.

19-дақиқа. Хавфли вазият! Лукас Бое ўнгроқдан жарима майдончасига ёриб кирди ва кучли зарба берди, Тибо Куртуа анча хавфли вазиятда жамоасини қутқариб қолди. 

18-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўйинни давом эттира олмади ва унинг ўрнини Марко Асенсио давом эттирадиган бўлди. 

17-дақиқа. Паласисос қанотда Винисиусни олдинга ўтказмади.  

16-дақиқа. Родриго оёқ мушакларида оғриқ ҳис қилди. Шифокорлар унга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатмоқда. 

15-дақиқа. Алаба-Мариано-Родриго комбинациясини бразилиялик футболчи зарба билан якунлади, аммо ноаниқ.  

13-дақиқа. "Эльче" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.  

12-дақиқа. Марселонинг узатмасидан кейин Родриго жарима майдончаси ичида тўпни ўзига тўғрилаб олди, аммо зарба бера олмай йиқилиб тушди. 

11-дақиқа. Лукас Бойе майдон марказида Лукас Васкесни йиқитгани сабаб ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

9-дақиқа. Огоҳлантириш! Рауль Гутига сариқ карточка кўрсатилди.

8-дақиқа. Тўп қайтарилгач, Кроос қарши ҳужумни бошлаши мумкин бўлган бир паллада Рауль Гути қоидани бузди.   

7-дақиқа. Алаба тўп учун курашда Пасторега нисбатан қўпол ўйнади деб топилди. Мезбонлар стандартга эга.  

6-дақиқа. "Эльче" ўнг қанотдан ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин ҳужум зарбагача етиб бормади.  

4-дақиқа. Меҳмонлар тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

2-дақиқа. "Реал" дарҳол ҳужумга ташланди. Қулай нуқтага чиқиб-чиқмас Родриго кучли ва аниқ зарба йўллади, "Реал"нинг собиқ посбони Кико Касилья қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтарди.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. Сардорлар ва бош ҳакам беллашувни ким бошлаши, ким қайси томонни эгаллашини аниқлаб олишмоқда.   



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика