RU

Последние новости

23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  0 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  7 22:00РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" "Факел" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  3 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  816 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

ЛаЛига. Захирадан ўйинга қўшилган Тринкау ва Месси "Барселона"га ғалабани тақдим этди Новости

ЛаЛига. Захирадан ўйинга қўшилган Тринкау ва Месси "Барселона"га ғалабани тақдим этди

"Барселона" футболчилари Испания чемпионатининг 22-турида "Реал Бетис" меҳмони бўлди.

Бетис

Борха Иглесиас - 38', Виктор Руис - 75'

Примера Дивизион . Тур 22

08/02/2021, 00:00

3
:
2
Завершен

Барселона

Лионель Месси - 59', Виктор Руис - 68', Франсишку Тринкан - 87'

Стадион: Estadio Benito Villamarin, 0 зрителей

Главный судья: Carlos del Cerro

45'
90'
38'  Борха Иглесиас
38'  Эмерсон Апаресидо
65'  Аитор Руйбаль (Родри)
75'  Виктор Руис
75'  Набиль Фекир
75'  Хуанми (Кристиан Тельо)
75'  Пол Акуоку (Гидо Родригес)
77'  Виктор Руис
82'  Борха Иглесиас (Лорен Морон)
83'  Набиль Фекир (Серхио Каналес)
12'  Рональд Араухо (Френки де Йонг)
46'  Мартин Брейтуэйт (Педри)
47'  Френки де Йонг
57'  Рикард Пуч (Лионель Месси)
57'  Миралем Пьянич (Франсишку Тринкан)
59'  Лионель Месси
59'  Усман Дембеле
64'  Усман Дембеле
68'  Виктор Руис
74'  Серхио Бускетс
77'  Серхио Бускетс (Самюэль Юмтити)
87'  Франсишку Тринкан


"Бетис" – "Барселона" 2:3

"Бенито Вильямарин"

Голлар: 1:0 – 38 Иглесиас, 1:1 – 59 Месси, 1:2 – 68, автогол Руис, 2:2 – 75 Руис, 2:3 – 87 Тринкау.

"Бетис" – Роблес, Эмерсон, Морено, Манди, Руис, Фекир (Каналес, 83), Акуоку (Родригес, 75), Руибаль (Родри, 65), Гуардадо, Хуанми (Тельо, 75), Иглесиас (Морон, 82).

"Барселона" – тер Стеген, Араухо (де Йонг, 11), Лангле, Мингеса, Альба, Пуч (Месси, 57), Бускетс (Умтити, 78), Пьянич (Тринкау, 57), Дембеле, Гризманн, Брэйтуэйт (Педри, 46).

Огоҳлантиришлар: де Йонг (47), Дембеле (64), Бускетс (74), Руис (77).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. Мингеса Моррон билан тўп учун курашда қанотдаги видеооператорга урилиб кетди. Ўйин тўхтатилди.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Бу Тринкаунинг "Барселона" сафидаги дастлабки голи бўлди.

87. ГООООЛ! СУПЕР ГОЛ! Аввалига Месси тўпни рақиб жарима майдончасига узатди, тўп қайтарилди ва Виктор Руис уни эгаллаб, бироз қотиб қолди. Тринкау эса бундан фойдаланиб қолди ва тўпни эгаллаб, чап оёғининг ички қисми билан тўпни дарвоза тўсини остига йўллади.

83. "Бетис"нинг яна бир ҳужуми хавфли зарба билан якун топди, бироқ бу сафар Тер Штеген жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

79. Тўп "жонли девор"даги футболчига тегиб майдонни тарк этди.

77. Ҳозиргина "Барселона" дарвозасини ишғол қилган Виктор энди ўз жарима майдончаси олдида Мессини йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди.  Хўш, ҳакамдан сўнг Лео "Бетис"ни жазолай оладими?

75. ГООООООЛ! Автогол муаллифи бўлган Виктор Руис энди "Барселона" дарвозасини ишғол қилди. ҚОЙИЛ! Фекирнинг узатмаси Руиснинг бош билан берган зарбаси орқали муваффақиятли якун топди.

74. Бускетс Фекирни "Барселона" жарима майдончаси чизиғи устида йиқитди. Ҳакам уни сариқ карточка билан жазолади. Мезбонларда гол уриш учун қулай вазият юзага келди.

68. ГООООООЛ! Месси ажойиб узатма билан Альбани жарима майдончасига чорлади, Хорди эса тўпни марказдаги Гризманнга узатди. Антуан тўпга зарба берди, аммо у орқага кетди ва орқароқдаги "Бетис" футболчисига тегиб, дарвозага кириб кетди. Буни Месси эффекти дейдилар! ГОЛни ТЕЛЕГРАМ каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

66. ДЕМБЕЛЕЕЕЕЕ! Усмон Гризманндан тўпни қабул қилиб олди ва дарвоза томон отланди. Посбон тўпга чиқиб келди ва франциялик тўпни унинг устидан ташлаб қўйишга уринди, бироқ, дарвозабон жамоасини голдан қутқариб қолди.

64. Альба яна жарима майдончасига ёриб кирди, аммо тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди ва ҳужум йўққа чиқди.

59. ГОООООООЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Лионель Месси тезда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Лео тўпни Дембеледан қабул қилиши билан ўнг қанотдан марказроққа юрди ва яқин бурчакка зарба берди. "Бетис" посбони тўпга улгурмади ва ҳисоб тенглашди.

58. Дембеле ўнг қанотдан марказроққа сурилиб, дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо зарба ноаниқ бўлди.

57. "Барселона"да ўзгариш: Пуч ва Пьянич майдонни тарк этишди, уларнинг ўрнига Тринкау ва Месси ўйинга қўшилишди.

56. ЗАРБААА! Хуанми Фекир билан девор услубида ўйнади ва францияликдан қайтариб олган тўпини дарвозага йўллади, Тер Штеген бир амаллаб тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Брэйтуэйт ўрнига Педри майдонга тушди.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. Пьянича зарба билан якунлаган ҳужум бошланишида офсайд бўлган экан. Тўп Гризманнга узатилаётганда Антуан сўнгги ҳимоячидан ўтиб кетгани кўринди.

38. ГОООООЛ! "Бетис" ҳисобни очмоқда! Фекир бошланган қарши ҳужумдан сўнг тўпни қабул қилди ва тезда ўнг қанотдаги Эмерсонга узатди, у эса бир тезлик олиб, тўпни жарима майдончасига узатди. Борха Иглесиас тўпни дарвозага буришда қийинчиликка дуч келмади ва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Голли пас соҳиби бўлган Эмерсон "Барселона"дан ижарага олинганини биласизми? 

36. Бускетс марказда тўпни қабул қилди ва бошини кўтариши билан югураётган Альбани кўрди. Унинг узатмаси бироз кучлилик қилди, бунинг устига ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

35. Рики Пуч очилиб бораётган Пьянични пайқади, аммо йигитча жамоадошининг тезлигини ҳисобга олмади ва тўпни рақиб эгаллаб олди.

29. ЗАРБАААА! Хорди Альбанинг жарима майдончаси ичига "юклаган" пасидан сўнг Лангле бош билан дарвозани нишонга олишга уринди, бироқ Клеман вазиятни кўкка совурди. Ноаниқ зарба.

28. Брэйтуэйт рақиб жарима майдончасига бўлган узун пасдан сўнг тўпни тўхтатди, аммо уни ўзига тўғирлагунча рақиб тўпни тепиб юборди.

25. ЗАРБААА... Мезбонларнинг хавфли ҳужуми Хуанмининг бош билан берган зарбаси орқали якун топди. Бироқ якун муваффақиятсиз бўлди, чунки зарбадан сўнг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

21. Мингесанинг ўнг қанотдан узатган тўпини "Бетис" ҳимоячилари бир амаллаб қайтаришди.

14. Дембеле бир неча рақибини алдади ва тўпни чап қанотда очилаётган Альбага узатди, бироқ ҳисоб-китоб хато бўлгани туфайли Хорди тўпга улгурмади.

11. Ўзгариш: Жароҳат олган Араухо ўрнига Де Йонг майдонга тушди.

10. Араухо майдонга қайтмайди, Френки эса майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. Унгача эса "Барселона" 10 киши бўлиб ўйнаб туради.

8. Араухо тўп узатаётганда жароҳат олган кўринади, футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Де Йонг эса машғулотларни бошлаб юборди.

6. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Бетис" томонда, баҳс назорати ҳам уларнинг қўлида.

3. "Бетис" футболчисидан хавфли узатма, аммо жарима майдончаси ичидаги ҳужумчи тўпга ета олмасди. Хавф бартараф этилди.

1. Учрашув бошланди.

Бетис – Барселона

8 февраль, 01.00, «Бенито Вильямарин»

Бетис – Роблес, Эмерсон, Морено, Манди, Руис, Фекир, Акуоку, Руибаль, Гуардадо, Хуанми, Иглесиас.

Барселона – тер Стеген, Араухо, Лангле, Мингеса, Альба, Пуч, Бускетс, Пьянич, Дембеле, Гризманн, Брэйтуэйт.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика