RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  22 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  556 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  17 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  23 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  42 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Вальядолид"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди Новости

Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Вальядолид"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Барселона" — "Вальядолид" ўйини якунланди.

Ла Лига. "Барселона" — "Вальядолид" 4:0

Голлар: Роберт Левандовский (Рафинья) 24', Педри (Усман Дембеле) 43', Роберт Левандовски (Усман Дембеле) 65', Серхи Роберто 90+2'

"Барселона": 1. Марк-Андре тер Стеген, 4. Рональд Араухо (20. Серхи Роберто 61'), 23. Жюль Кунде, 24. Эрик Гарсия, 28. Алехандро Бальде, 30. Пабло Гавира (21. Френки де Йонг 61'), 5. Серхио Бускетс (19. Франк Кессье 76'), 8. Педри, 22. Рафинья (10. Ансу Фати 61'), 9. Роберт Левандовски, 7. Усман Дембеле (11. Ферран Торрес 82').

Захира: 26. Иньяки Пенья, 36. Арнау Тенас, 3. Жерар Пике, 14. Мемфис Депай, 16. Миралем Пьянич, 17. Пьер-Эмерик Обамеянг, 18. Жорди Альба.

"Вальядолид": 1. Жорди Масип, 2. Луис Перес, 5. Хави Санчес, 24. Хоакин Фернандес, 18. Серхио Эскудеро, 4. Кике Перес, 8. Мончу (10. Оскар Плано 46'), 6. Альваро Агуадо (17. Роке Меса 46'), 21. Иван Санчез (19. Тони Вилья 61'), 23. Ануар (30. Роберто Арроё 76'), 16. Серхи Гвардиола.

Захира: 7. Серхио Леон, 12. Лукас Оласа, 22. Секу Гассама, 27. Иван Фреснеда, 31. Алваро Аcэвес.

Огоҳлантиришлар: Мончу 45', Хави Санчес 78', Кике Перес 79'

Барселона

Роберт Левандовский - 24', Педри - 43', Роберт Левандовский - 64', Серхи Роберто - 90'

Примера Дивизион . Тур 3

28/08/2022, 23:30

0
:
4
Завершен

Вальядолид

Стадион: Spotify Camp Nou, 83972 зрителей

Главный судья: Ricardo De Burgos

45'
90'
24'  Роберт Левандовский
24'  Рафинья
43'  Педри
43'  Усман Дембеле
45'  Рональд Араухо
61'  Рональд Араухо (Серхи Роберто)
61'  Рафинья (Ансу Фати)
61'  Гави (Френки де Йонг)
64'  Роберт Левандовский
64'  Усман Дембеле
76'  Серхио Бускетс (Франк Кессье)
82'  Усман Дембеле (Ферран Торрес)
90'  Серхи Роберто
46'  Мончу (Оскар Плано)
46'  Альваро Агуадо (Роке Меса)
61'  Иван Санчес (Тони Вилья)
61'  Серхи Гвардиола (Серхио Леон)
76'  Ануар (Роберто Арройо)
78'  Хави Санчес
79'  Кике Перес


90+3. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Левандовски дарвозага йўллади, аввалига Масип қайтарган тўп дарвоза тўсинига тегди ва ортга қайтди, Серхио Роберто эса ушбу вазиятда бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

90+2. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Серхио Роберто ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

84. Ўйин темпи бироз тушди. Асосан майдон марказида кечмоқда баҳс. Ҳар икки жамоа вакиллари навбати билан олдинга ўтиб туришибди.

74. Дембеленинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

72. Ансу Фатининг дарвоза томон йўллаган зарбасини Масип қайтариб юборди.

70. Тухами жуда қулай позициядан дарвоза томон йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

69. "Вальядолид"дан кетма-кет ҳужумлар. тер Штеген дарвозаси томон берилган икки зарбани ҳам германиялик посбон бартараф эта олди, яна бирини ҳимоячи Кунде қайтариб юборди. 

Дембеле Левандовскини олдинга бошлади, польшалик футболчи эса товони билан зарба берди ва гол урди!

65. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Барса" ҳисобни учтага оширди!

59. Гавининг дарвоза томон йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди.

50. Рафиньянинг жарима зарбасидан дарвоза томон тепган тўпи "жонли девор"га тегиб, майдонни тарк этди.

49. Ушбу учрашувни "Камп Ноу" стадионидан бевосита 83 972 нафар мухлис томоша қилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5. Биринчи бўлим якунланди!

45+3. "Вальядолид" жарима зарбасини амалга оширди. Ануар тўпни ўзига тўғрилаётганда Эрик Гарсин тўпни ўзи билан илиб кетиб, майдон ташқарисига чиқариб юборди. Сал қолса автогол бўлиши мумкин эди...

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

Дембеле ўнг қанотдан олдинга юриш қилиб тўпни жарима майдончаси томон кириб бораётган Педрига узатди, унинг берган зарбаси эса дарвоза тўридан жой олди.

43. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Педри ҳисобни иккитага оширди!

37. Дембеленинг дарвоза томон ерлатиб берган зарбасини Масип ушлаб олди.

27. Рафиньянинг ўткир бурчакдан дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

Рафиньянинг ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатиб берган тўпини Роберт Левандовски оёқлари билан дарвозага киритиб юборди.

24. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Левандовски ҳисобни очди!

22. Дембеленинг дарвозага йўллаган жуда кучли зарбаси дарвозанинг устуни ва тўсини туташган жойга тегиб, майдонни тарк этди.

20. Рафинья жарима майдончаси ичида ўзига узатиб берилган тўпни қабул қилиб олиб тепди, аммо дарвозабон бу вазиятда ишончли ҳаракат қилди.

19. Левандовскининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб йўналишини ўзгартирди.

16. Гави ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ рақиб футболчилари хавфни бартараф этишди.

12. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Левандовски бош билан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб, Масипнинг елкасига тегди, якунда барибир тўп дарвозага кирмади.

11. Бальде чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтиб, тўпни жарима майдончасига узатди, аммо бу вазиятда ҳеч ким якуний зарбани бермади.

3. "Барселона" ҳужумда фаол. Жамоа 3 дақиқада иккинчи бурчак зарбасини амалга оширмоқда.

2. Илк дақиқаларни майдон эгалари фаоллик билан бошланди, Рафинья катта тезликда олдинга кириб борди, меҳмон жамоа ҳимоячилари эса хавфни бартараф этди.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 22:30 да бошланади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика