RU

Последние новости

22:06Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди  1 21:47Барчаси ҳал! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолайди  0 21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  27 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  3 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  11 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  4 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  8 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  8 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  5 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4

Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ғалабани қўлга киритди, аммо "Атлетико"... Новости

Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ғалабани қўлга киритди, аммо "Атлетико"...

Испания чемпионатининг 37-тури ортда қолди ва чемпионлик курашида энди фақат икки жамоа қолди.

"Атлетик" – "Реал Мадрид" 0:1
"Сан Мамес" стадиони
Гол:
0:1 – 68 Начо.

"Атлетик" – Унаи Симон, Мартинес, Баленсиага, Де Маркос, Йерай Альварес, Сансет (Унаи Лопес, 72), Венседор (Ибаи Гомес, 73), Беренгер, Дани Гарсия (Весга, 65), Морсильо (Рауль Гарсия, 65), Уильямс (Вильялибре, 65).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Одриосола, Милитао, Начо, Мигель Гутьеррес, Вальверде, Модрич, Родриго (Азар, 77), Каземиро, Винисиус Жуниор (Асенсио, 59), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Беренгер (14), Рауль Гарсия (79), Мартинес (80), Начо (82), Вальверде (90).

Четлатиш: Рауль Гарсия (89).


Атлетик Бильбао

Примера Дивизион . Тур 37

16/05/2021, 22:30

1
:
0
Завершен

Реал Мадрид

Начо Фернандес - 68'

Стадион: San Mames Barria, 0 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
14'  Алекс Беренгер
65'  Дани Гарсия (Микель Весга)
65'  Иньяки Уильямс (Асьер Вильялибре)
65'  Джон Морсильо (Рауль Гарсия)
72'  Ойан Сансет (Унаи Лопес)
73'  Унаи Венседор (Ибаи Гомес)
79'  Рауль Гарсия
80'  Иньиго Мартинес
89'  Рауль Гарсия
59'  Винисиус Жуниор (Марко Асенсио)
68'  Начо Фернандес
68'  Каземиро
77'  Родриго (Эден Азар)
82'  Начо Фернандес

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.  

ЯНГИЛАШ


90+3-дақиқа. Бўлди, Вальверде тўпни узоқлаштирди ва ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди. 

Мадридда "Атлетико" иккинчи голни урди ва биринчи ўринга қайтди. 

90+1-дақиқа. "Реал" чап қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди.

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Четлатиш! Рауль Гарсия нимадир-нимадир деди ва ҳакам унга иккинчи сариқ, кетидан қизил карточка кўрсатди.  

88-дақиқа. Азарга нисбатан қўполлик. Ҳаммаси жойида, Эден ўрнидан турди.  

87-дақиқа. Ўртада чемпионлик тақдири турганда "Реал" ҳам эҳтиёткор ўйин кўрсатмоқда ва зарур паллада олдинга ўтишга шошилмай, тўпни ўз назоратида ушлаб қолишни маъқул кўрмоқда.  

85-дақиқа. Модричга нисбатан қўполлик, Рауль Гарсия қоидани бузди. 

"Атлетико" гол урди ва ҳозирча у ерда дуранг.

84-дақиқа. Огоҳлантириш! Начога сариқ карточка кўрсатилди.  

82-дақиқа. Хавфли вазият! Сал қолса Весга пойтахтликларнинг байрамини азага айлантирарди.  

80-дақиқа. Огоҳлантиришлар! Рауль Гарсия ва Иньиго Мартинес сариқ карточка билан "сийланди". 

78-дақиқа. "Атлетико" гол ўтказиб юборганини майдондагилар ҳам билди шекилли, "Реал" футболчилари анча тетик ҳаракат қилмоқда. Финтлар, комбинациялар...  

77-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўрнига Эден Азар ўйинга қўшилди.  

Параллель ўйинда "Атлетико" гол ўтказиб юборди.

73-дақиқа. Ҳа, онлайн жадвалда биринчи ўринга кўтарилган "Реал" ярим ҳимоячилари Каземиро ва Модричнинг кайфияти чоғ, улар бир-бирларига "беш ташлаб" қўйишди. 

72-дақиқа. Яна ўзгаришлар! Ойан Сансет, Унай Венседор ўрнига Унаи Лопес ва Ибай Гомес туширилди.  

71-дақиқа. Гол ўтказиб юборгач, олдинга ташланган "Атлетик" бурчак зарбаларини амалга оширди, лекин иш зарбагача етиб бормади.

68-дақиқа. ГОООООООООЛ! Начога тегиб кетган тўп, дарвоза тўрига бориб тушди. Бу голни албатта телеграм каналимизда томоша қилишни тавсия қиламиз. 

67-дақиқа. Вальверде зўр ҳаракати орқали қийин вазиятдан тўпни йўқотмай, чиқиб кетди.  

65-дақиқа. Ўзгаришлар! Жон Морсильо, Иньяки Уильямс ва Дани Гарсия ўрнига Рауль Гарсия, Асьер Вильялибре ҳамда Микель Весга ўйинга қўшилди.

Ўйин майдон "марказисиз" ўтмоқда сўнгги дақиқаларда. Бу футболчилардан катта жисмоний куч талаб қилади.  

61-дақиқа. Ўйин темпи анча ошди. Ҳар икки дарвоза олдида вазиятлар юзага келди. Каземиронинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қарши ҳужумни эса "Реал"нинг икки ҳимоячиси бир амаллаб қайтариб қолди.   

59-дақиқа. Ўзгариш! Винисиуснинг ўринга Марко Асенсио майдонга тушди.  

58-дақиқа. Милитао Иньяки Уильямсни ўтказиб юбормади.

57-дақиқа. Хавфли вазият! Лука Модрич жарима майдончасига кирмай, кучли ва аниқ зарба йўллади - дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтаришга эришди.   

55-дақиқа. Винисиус жамоаси учун яна бир бурчак зарбаси ишлаб берди. Лекин бугун Зидан шогирдлари бурчак зарбаларидан самара чиқара олишмаяпти.

53-дақиқа. Майдон марказида Модричга нисбатан қўполлик қайд этилди. 

52-дақиқа. Винисиуснинг зарбасидан кейин ҳимоячи оёғига теккан тўп, майдонни тарк этди - бурчак зарбаси.   

50-дақиқа. Кучли босим остида қолган "Реал" ҳимоячилари рақибга гол уриш имкониятини беришмади. Жон Морсильонинг кучли зарбасини Куртуа қайтарган бўлса, Дани Гарсиянинг уринишига аниқлик етишмади.   

Меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Тўп олдида Лука Модрич, хорватияликнинг узатмасидан кейин Эдер Милитао зарба берди, аммо ноаниқ. 

47-дақиқа. "Реал" олдинга ўтмоқчи эди, лекин Бензема қанчалик уринмасин тўпни ўзида сақлаб қола олмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди. Уни Карим Бензема бошлаб берди.

45-дақиқа. Бўлди, Матео Лаос биринчи бўлимга умуман вақт қўшмасликка қарор қилди. Танаффус.   

44-дақиқа. Биринчи бўлим якунига яқинлашиб бормоқда ва биласизми, бир қизиқ факт, ўтган вақт давомида "Реал Мадрид" мезбонлар дарвозасига бирорта аниқ зарба бера олмади. 

42-дақиқа. Каземиро тўпни олиб қўйиш жараёнида Иньякига нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. Хавфли жарима зарбаси. 

40-дақиқа. "Атлетик" ўнг қанотидан олдинга ўтишга уринмоқда.  

38-дақиқа. Винисиуснинг узатмасидан кейин Родриго тезликда жарима майдонига кириб бориб, зарба беришни ҳам уддалади, лекин дарвозабон масофани қисқартириб улгурганди. 

35-дақиқа. Родриго қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин тўп ундан қочиб кетди.  

34-дақиқа. Кетма-кет учинчи бурчак зарбасини "қироллик клуби" амалга оширади.   

32-дақиқа. Бильбао ҳужумга ўтди, лекин Милитао бош билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.  

30-дақиқа. Бензема ва Йерай Альварес жарима майдони ичида тўқнашиб, йиқилиб тушишди. Шу сабабли ўйин тўхтатилди.

28-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Бензема тўпни дарвоза томонга йўллашга уринди, аммо буни уддалай олмади. 

Бўлди, ҳаммаси жойида, ўйин давом этади. 

27-дақиқа. Одриосоланинг узатмасидан кейин тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига теккандек... Ҳакам шошмасликни сўрамоқда.  

25-дақиқа. Модричнинг жарима майдонига йўллаган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.  

24-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширди, лекин дарвоза олдида хавфли вазият юзага келмади. 

22-дақиқа. Иньяки Уильямс ўнг қанотдан жарима майдонига кириб кетмоқчи эди, лекин Начо "подкатда" тўпни майдондан чиқариб юборди.  

Винисиус олдинга ўтди ва тўпни жарима майдони марказига йўллади, лекин ҳимоячилар ишончли ўйнашди. 

20-дақиқа. Рақиб посбони анча олдинга чиқиб кетганини кўрган Вальверде чамаси 75 метрлар масофадан зарба бериб кўрди, лекин омадсиз.

Ла Лиганинг барча ўйинлари параллель равишда ўтаётганидан хабардорсиз албатта. Маълумот учун айтиб ўтамиз, ҳозирча энг юқоридаги тўртлик ўйинларида ҳисоб очилмади.  

16-дақиқа. Милитао тўп учун курашда Иньяки Уильямсни "корпусда" учириб юборди. 

14-дақиқа. Огоҳлантириш! Қарши ҳужумга қочиб кетаётган Родригони йиқитгани учун Алекс Беренгер сариқ карточка ишлаб олди.  

13-дақиқа. Мезбонлар жарима зарбасини амалга оширди, лекин узатмадан кейин Тибо Куртуа ишонч билан чиқиб келиб, тўпни ушлаб олди. 

12-дақиқа. Винисиус ва Мигель Гутьеррес бир-бирларини тушуниши ҳозирча идеал тарзда эмаслигини гувоҳи бўлдик. Айнан шу сабабли Винисиус тўпни рақибга топшириб қўйди.   

10-дақиқа. Энди "Реал" устунликни ўз томонига оғдирмоқда.  

8-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужум Модричнинг Альваро Одриосолага узатмаси ноаниқ чиққани сабаб узилиб қолди.  

6-дақиқа. Жавоб ҳужумида Кроос йўқлиги сабаб бразилиялик плеймекерликни ҳам бўйнига олмоқчи бўлди, лекин шериклари унинг узатмасини тушунмади.   

5-дақиқа. Кутилмаганда "Реал" футболчилари, аниқроғи Каземиро ҳимояда хатога йўл қўйди, лекин рақиб футболчиси бундай совғани кутмагани учун шошиб қолди.   

Илк дақиқаларда мезбонлар ким бу ерда хўжайин эканлигини кўрсатиб қўймоқчидек.  

Узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қўшимчасига Каземирога нисбатан рақиб кескин ҳаракат қилгани туфайли ҳакам ҳуштаги янради.  

2-дақиқа. Родриго тўп учун курашда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган деб топилди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди. Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Жамоалар сардорлари ва ҳакамлар беллашувнинг расмий қисмини ўтказишмоқда. 

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишмоқда. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. 

"Атлетик" – "Реал Мадрид"

16 май, 21.30, "Сан Мамес"

"Атлетик" – Унаи Симон, Мартинес, Баленсиага, Де Маркос, Йерай Альварес, Сансет, Венседор, Беренгер, Дани Гарсия, Морсильо, Уильямс.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Одриосола, Милитао, Начо, Мигель Гутьеррес, Вальверде, Модрич, Родриго, Каземиро, Винисиус Жуниор, Бензема.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика