RU

Последние новости

22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12

Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Атлетик"ни мағлуб этди Новости

Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Атлетик"ни мағлуб этди

Испания Ла Лигасининг 18-туридан ўрин олган "Атлетик Бильбао" — "Реал Мадрид" учрашуви якунланди.

"Атлетик Бильбао" — "Реал Мадрид" 0:2

Гол: 0:1 – 24 Бензема, 0:2 – 90 Кроос.

Атлетик – Унаи Симон, Де Маркос (Лекуэ, 76), Вивиан, Паредес, Берчиче, Весга (Рауль Гарсия, 86), Сансет (Муниаин, 67), Саррага (Эррера, 67), Уильямс, Беренгер (Гурусета, 67), Уильямс.

Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Рюдигер, Милитао, Менди, Себальос (Кроос, 85), Вальверде, Камавинга, Бензема, Асенсио (Модрич, 73), Винисиус Жуниор (Родриго, 83).

Огоҳлантиришлар: Берчиче (50), Вивиан (58), Камавинга (62), Винисиус Жуниор (79), Эррера (88).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кроос Родригонинг узатмасини тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди!


84. Мезбонлар саноғи ва охири йўқ ҳужумлар ташкил этмоқда.

78. Иньяки гол урди, ҳакам эса тўпни дарвозабон ўйинга киритиши лозимлигини таъкидлади. 

73. Модрич майдонга тушишдан аввал оиласининг сурати туширилган ҳимоя воситасини ўпиб қўйганининг гувоҳи бўлдик.

70. Ника жуда яқин масофадан зарба йўллади, "Атлетик" мурабиийига ўйиндан кейин ёш болаларни сўкмасликни маслаҳат бериб қоламиз.

66. Асенсиога зарба беришда Бенземанинг ўнг оёғи етишмади.

59. Начо дастлаб ўнг оёқда зарба берди, дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга чап оёқда зарба берди, дарвозабон яна қайтарди, кейин эса ҳимоячи танасининг қайси қисми билан зарба беришни ўйлаб олгунча ундан тўпни олиб қўйишди.

55. Вальверди қанотда машҳур эртакдаги сингари айиқдан қочдим, бўридан қочдим, ярим ҳимоячидан қочдим, сендан қочиш ҳеч гапмас дея ҳимоячидан ҳам ўзиб кетиб, марказга тўпни узатди, бироқ Бензема эртакнинг давомини барбод қилди.  

50. Юрий Асенсиодан сариқ рангдаги тўпни олиб қўёлмади, бироқ унинг ҳаракатлари беҳуда кетмади: ҳакам унга сариқ рангдаги карточкани туҳфа этди.

47. Иньяки Уильямснинг зарбасини кўрганингизда, ўзимизнинг футболчиларни сўкмайдиган бўлардингиз.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида турибди. Биринчи бўлимда битта гол гувоҳига айландик. Албатта, бундан-да кўпроғини кутганлар учун Тушлар таъбири китобини ўқишни маслаҳат бераман. Бироқ ур-йиқит, шиддатли ўйин турганда, иккинчи таймни ташлаб қўйиб бўлмайди.

45. Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар кийиниш хонасига, биз эса ухлаб қолмаслик учун ювиниш хонасига йўл оламиз.

44. Уильямс ва Винисиус елка уриштириш беллашувида қатнашди. Якунда эса ҳакамнинг ҳуштаги ғолиб чиқди.  

34. Нико сўнгги икки ҳаракати билан икки марта тўпни йўқотди. "Атлетик" мураббийи эса унга кийиниш хонасида айтадиган сўзларини қоғозга ёзиб қўйди.

28. Вальверди узоқ масофадан кучли зарбаларини йўллашни бошлади. Симон эса гол эҳтимоли юқори бўлмаган зарба учун бирор тана аъзосини синдириб олишни хоҳламагани сабабли тўпга ҳаракат ҳам қилмади.

24. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бензема ҳисобни очди. Асенсио жарима майдони ичида ўзи билар-билмас ҳолда шеригига узатма берди, Карим эса чап оёқда аниқ тепди, Симон эса нигоҳлари билан тўпни ўз манзилига кузатиб қўйди.


22. Винисиус шеригига ўзгача пас берди, аммо унинг узатмасини стадионга ташриф буюрган салкам 50000 кишининг 49999 таси тушунмади.

20. Маркос Асенсио чиройли финт ишлатди, "Атлетик" футболчиси эса бунга жавобан чиройли гавда қўйиб, финт соҳибини майдонга ағанатди. 

17. Нико Камавинганинг айтишга кулгили бўлган нуқтасидан тўпни олиб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади ва Куртуани яна отилишга мажбур этди.

14. Никонинг пасини акаси тўхтата олмади. Нико эса ичида "Братан, ..." деб қўйди кўринишидан.

10. ЗАРБА! Паредес Куртуани ўз ҳисобига сейв ёзишга мажбур қилди.

7. Бензема Менденинг пасидан сўнг чап оёқда дарвоза ортидаги мухлисларга салом йўллади. 

5. "Атлетик" футболчиси Начони тиз чўктирди. Ҳакам эса испаниялик ҳимоячининг тилагини амалга оширди.

3. Нико катта тезликда қанотдан олдинга бориб, жарима майдонига тўпни оширди, бироқ ўгирилиб қараса, майдон тугаб қолган экан. 

2. Мезбонлар дастлабки дақиқаларданоқ олдинга ташланишди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. Байроқча ёнидан узатилган тўпни эса мадридликлар даф қилишди.

1. Учрашув бошланди. Ухлаб қолиш бўлмасин.


Хабарингиз бўлса, бироз аввал мадридликларнинг азалий рақиблари ўз майдонида ғалаба қозониб, очколари сонини 44 тага етказиб олди. Шу боис, бугун шофёр биродарларимизга метан газ ва бензин қанчалик зарур бўлса, "Қироллик клуби" учун ҳам ғалаба қадри шунга тенг. Бироқ "Атлетик" ҳам туҳфа тортиқ қиладиган анойилардан эмас.


Саломим сўлим-сўлим,

Ноутбукда икки қўлим...

Ассалому алайкум, ухламасдан чироқ, эҳтимол, шам ёруғида бизни кузатаётган футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида Бильбаодаги аренадаги баҳсни биргаликда кузатиш билан биргаликда сизни зериктирмасликка ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика