Ла Лига. 28-тур превьюси
14 мар 2014 14:01
Новости
Ла Лига. 28-тур превьюси
Аввалги турда “Барселона”нинг муваффақиятсизлигидан фойдаланиб, турнир жадвалида пешқадамликни эгаллаб олган Мадриднинг “Реал” клуби “Классико”дан аввал ўз устунлигини мустаҳкамлаб олиш учун ушбу турда “Малага”ни сафарда мағлуб қилиб қайтишга уринади.
Айни вақтда Анчелотти жамоаси “Атлетико”дан уч, “Барса”дан эса тўрт очко илгарилаб кетган ҳолда жадвал юқорисига жойлашиб олган.
Каталонияликлар якшанба куни қуйи двизионга тушиб кетмаслик, Ла Лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Осасуна”ни “Камп Ноу”да қабул қилади. Чемпионлик учун яна бир асосий давогар бўлган “Атлетико” бир кун аввал Эспаньол меҳмони бўлади.
Қуйида ушбу тур олдидан билишимиз лозим бўлган беш жиҳат ҳақида гаплашамиз.
Месси: Ҳали пойга тугамади
Лионель Месси сўнгги вақтларда ўзи томон ёғдирилиб ташланган танқидлар ёмғирига Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Манчестер Сити”га қарши ўйинда ажойиб ўйин кўрсатиб, рақиб дарвозасини ишғол этиб, дарҳол жавоб қайтара олди.
Тўғри, “Барселона” “Сити”га қарши ўйинда (2:1) ўзининг энг яхши даражасида эмаслиги маълум бўлиб қолди. Бироқ Леонинг маҳорати эвазига каталонияликлар ўзлари учун одатий бўлиб қолган Европанинг энг кучли саккизталигига кириш масаласини ҳал этди.
“Биз томон билдирилган танқидлар қанчалик ҳақиқатга яқин ёки йироқлигини билмайман. Балким тўғридир, балки ошириб юборишгандир. Бироқ ҳар бир мағлубиятда энг аввало ўзимиз ўзимизни танқид қиламиз”, деди Месси. Кейин яна қўшимча қилди. “Чемпионлик пойгаси ҳали тугамади. Олдинда ўйналиши керак бўлган ўйинлар етарли. Биз яна етакчиликни қўлга киритишмизга шубҳа қилмайман”.
Дам олган Мадрид
Бир ҳафта давомида ҳеч қандай ўйин ўтказмаган “Реал” якшанба куни “Малага” майдонига сафар қилади.
Мадридликлар 29 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келяпти. Ўз вақтида “қаймоқранглилар”ни бошқарган “Малага” бош мураббийи Бернд Шустер жамоасининг турнир жадвалидаги ўринини хавфсизроқ поғонага юқорилатиш учун, “Реал”нинг бу сериясига якун ясашни жуда хоҳлаётган бўлиши аниқ.
Бироқ Роналду ва жамоадошлари пойгадаги асосий рақибларни ўзига яқинлаштиришга йўл қўймаслик учун бор кучини ишга солиши тайин. Чемпионлик ва жон сақлаш учун курашаётгна жамоаларнинг ҳар иккиси учун ҳам очколар сувдек зарурлиги важидан, учрашув қизғин бўлишига шубҳа йўқ.
Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, ўйинда мадридликлар ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария иштирок эта олмайди.
“Атлетико” характери
“Атлетико Мадрид”нинг Чемпионлар Лигасида “Милан” устидан қозонган ғалабасида (4:1) соврин учун курашишга қодир бўлган жамоанинг барча белгиларини кўриш мумкин эди: жамоавий ўйин, жисмоний тайёргарлик, футболчилар маҳорати ва гўзаллик.
Айрим журналистлар эса ҳозирданоқ “Атлетико” ҳужумчиси Диего Костани йил футболчиси деб атай бошлашди. Яқиндагина испания терма жамоасида ўйнашга қарор қилган, асли бразилиялик форвард ушбу мавсумда барча мусобақаларда 29 голга муаллифлик қилиб улгурди ва улардан 21таси Испания чемпионати доирасида киритилди.
Тўлиб тошган “Висенте Калдерон” стадиони ўз суюклиларини миланлтикларга қарши жангда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлади ва ғалабага муносиб ҳисса қўшишди. Ҳудди шу ишни “Эспаньол”га қарши ўйинда ҳам такрорлаб беришларига ҳеч шубҳа йўқ.
Нима бўлган тақдирда ҳам, “Атлетико” ушбу мавсумда анча йиллардан буён ўрганиб қолганимиз икки жамоа ўртасидаги ччемпионлик курашига барҳам бера олди. Бу курашга интрига олиб кирди ва ҳақили равишда ғолибликка энг асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.
Мадриддаги психологик ўйинлар
“Атлетико” дарвозабони Тиба Куртуа Мадриднинг бошқа бир клуби – “Реал” билан шартнома борасида келишиб олганлиги ҳақидаги гаплар мутлақо ҳақиқатдан йироқ экани таъкидлади. Унинг фикрича айримлар томонидан жамоа аъзоларига психологик таъсир ўткази учун қилинаётган экан.
“Челси”га тегишли бўлган ва “Атлетико”да ижара асосида фаолият олиб бораётган посбон ҳали Лондонликлар билан 2016 йилга қадар шартномаси бор эканини эслатиб ўтди. Ундан ташқари у фақатгина “Атлетико” шарафини ҳимоя қилиш ҳақида ўйлаётганини таъкидлади.
“Ҳаммамиз бу ишлар нима учун қилинаётганини биламиз. Бундай гап сўзлар жамоани рухан издан чиқариши, беқарорликка олиб келиши мумкин. Мен “Атлетико” дарвозасини қўриқлашда давом этмоқчиман. Ўз навбатида клуб ҳам ҳудди шуни истаяпти”, деди Куртуа.
Неймарни кутиб...
Лео Месси ҳар қандай танқидларга “Ман Сити”га қарши ўйинда жавоб бера олган бўлса, “Барса”нинг бошқа бир ҳужумчиси Неймар айнан шу ишни уддалай олгани йўқ.
Бразилиялик футболчи Алексиси Санчесга алмаштирилгунга қадар майдонда ҳеч бир жиҳат билан яққол ажралиб тургани йўқ. Жуда кам ҳолларда ўзининг креатив ҳаракатларини кўрсатди, баъзан техникасини намойиш этди. Бўлди. Шу холос. Ундан на мураббийнинг, на мухлисларнинг, хатто ўзининг ҳам кўнгли тўлмаётган бўлса керак.
Дарвоқе, бош мураббий Тата Мартино Санчес ҳамда Педро ўзлари муносиб бўлганчалик етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганини айтиб ўтди.
“Таркибингда шунча ажойиб футболчилар бор бўлса, адолатли бўлишдан кўра, бўла олмаслигинг эҳтимоли юқорироқдир. Барибир қарор қабул қилишимизга тўғри келади. Баъзан бу қарорлар ўзини оқлайди, базан эса жамоанинг зарарига ишлаб қолади”.
Ҳа, ҳозирча Неймар ундан кутилаётган даражага чиқа олмаяпти. Муҳлислар эса ўша кунни кутяпти. Балки ушбу турда ундан ажойиб ўйин кўрармиз?
28-тур ўйинлари
15 март
01:00 Хетафе – Гранада
20:00 Леванте – Сельта
22:00 Райо Вальекано – Альмерия
23:59 Малага – Реал Мадрид
16 март
02:00 Атлетико М – Эспаньол
16:00 Эльче – Бетис
21:00 Барселона – Осасуна
23:00 Севилья – Вальядолид
17 март
01:00 Реал Сосьедад – Валенсия
18 март
02:00 Вильярреал – Атлетик Б
Аброр Қодиров тайёрлади

Комментарии