RU

Последние новости

17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  6 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  2 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  0 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

"Ла Лига" 23-тур превьюси Новости

"Ла Лига" 23-тур превьюси

Эътиборингизга Испания чемпионати 23-тур ўйинларининг превьюсини тақдим этамиз.
7 февраль
“Эспаньол” – “Гранада”

"Эспаньол" еврокубокларда иштирок этишдан умидини узганича йўқ. Лекин бунинг учун “тўтиқушлар” “Гранада”дек жамоаларни қийинчиликсиз мағлуб этишлари лозим.

8 февраль
“Валенсия” – “Бетис”

Аввалги турда “Валенсия” чемпионат пешқадамини сафарда мағлуб этди. Энди эса жамоа турнир жадвалининг охирги поғонасини ҳеч кимга бермай келаётган “Бетис”ни қабул қилади. Шунингдек, аввалги турда “Бетис”нинг ҳам каромат кўрсатганлигини ва зафар қучганини алоҳида таъкидлаш лозим. Аммо жамоалар салоҳиятидаги тафовут жуда катта. Айнан шунинг учун ҳам бу учрашувда мезбонлар қийинчиликка дуч келмасалар керак. Сариқ карточкалар кўпайиб кетганлиги сабабли ушбу баҳсда “Валенсия” ҳимоячиси Рикарду Кошта ва “Бетис” ярим ҳимоячиси Сальво Севилья майдонга туша олмайдилар.

“Райо Вальекано” – “Малага”
Ла Лиганинг энг ҳужумкор ва очиқ ўйин намойиш этувчи жамоаси ўйин бобида ўзига умуман ўхшамайдиган клубини кутиб олади. Бамисоли олов ва муз тўқнашувидек ва бу ўйинда мезбонларнинг қўли баландроқ келса ажаб эмас.



“Реал Мадрид” – “Вильяреал”
"Вильяреал" сўнгги беш учрашувнинг тўрттасида ғалаба қозонди. Эътиборлиси ушбу баҳсларда жамоа 15 та гол уришга муваффақ бўлган. Эндиги рақиб эса, охирги вақтларда гол ўтказмасликни ўрганиббораётган Мадриднинг “Реал” жамоаси. Ёдингизда бўлса керак, биринчи давра учрашувида жамоалар муроса кўчасини танлаган эдилар. Жамоаларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқсак, Марселино шогирдлари яхшироқ имкониятга эгалар. Боз устига “галактикос” таркибида жамоа ва чемпионат тўпурари Криштиану Роналду майдонга туша олмайди. Айнан шу учрашув билан португалиялик футболчининг уч ўйиндан иборат дисквалификацияси старт олади. Ҳафта ўртасида “Вильяреал” дам олган. Мадридлик рақиблар эса ҳамшаҳарлари билан хақиқий жангда иштирок этдилар. Лекин ушбу барча сабаб ва фактлардан кейин ҳам “Реал” ўз майдонида сўзсиз фаворит бўлиб қолаверади. Анчелотти шогирдлари навбатдаги очколарни жамғариб олиш ва азалий рақиб “Барселона”ни буткул ортда қолдириш илинжидалар.

“Альмерия” – “Атлетико”
"Альмерия" – чемпионатнинг энг кўп гол ўтказибюборувчи уч жамоасининг бири ҳисобланади. Лекин шунда ҳам жамоа ўз омадини ҳужумдан қидиради. “Атлетико” одатда бундай рақиблар билан учрашувларда айтарли муаммога дуч келмайди. Лекин Диего Симионе шогирдлари Мадрид дербисида жуда кўп куч сарф этганлари ҳам бор гап. Филипе Луис ва Давид Вилья жароҳатланганлар. Бундан ташқари жамоанинг плеймекери Коке сариқ карточкалари тўпланиб қолгани туфайли бу учрашувдан фақатгина томошабинлар қаторида баҳра ола олади.



9 февраль
“Осасуна” – “Хетафе”

Памплоналиклар биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракат қилишни ўрганмасалар бўлмайди чоғи. Сабаби ўз майдонларидаги аксарият учрашувларда, “Хетафе”дан кучли бўлмаган рақиблар билан ҳам жамоа ўзини йўқотиб қўймоқда.

“Вальядолид” – “Эльче”
“Вальядолид”га бу ўйинда жуда қийин бўлса ажаб эмас. Сабаби жамоа ҳужумчи ва ҳужум чизиғига яқин ҳаракат қилувчи футболчилар – Оскар ва Хави Герра бу учрашувда жамоадошларига кўмаклаша олмайдилар.

“Реал Сосьедад” – “Леванте”
Басклар энди ўзлари қўйган тузоққа тушмасликка ҳаракат қиладилар. Нимага дейсизми, ҳафта ўртасида “Ноу Камп”да беш ҳимоячи, учта таянч ярим ҳимоячилари билан ҳаракат қилган сосьедадликлар, энди ўзлари рақибнинг “автобуси”дан ўтиш имкониятини топишлари зарур. Каталонияда бўлгани каби, бу сафар ҳам ҳужум – ҳимояни таслим этиши кутилмоқда.

“Севилья” – “Барселона”
Херардо Мартино жамоаси “Рамон Санчес Писхуан” стадионига Маскерано ва Хорди Альба ва ҳали ҳамон жароҳатидан қутулиб улгурмаган Неймарсиз ташриф буюради.  “Севилья” аввалги турда Малагада беш ҳимоячи билан ҳаракат қилиш тактикасини синовдан ўтказиб улгурди. Унаи Эмерининг бу тактикаси ўзини унчалик оқламади. Бунга кўпчилик ишонмаса ҳам “Севилья”нинг “Барса”га қарши ўйинда очиқ футбол намойиш этиб ҳам қониқарли натижа қайд этиш учун салоҳияти етарли.



10 февраль
“Сельта” – “Атлетик”

Ҳар икки жамоа яхши спорт формасидалар ва томошабинбоп ўйин намойиш этмоқдалар. “Атлетик” мадриднинг икки жамоаси “Атлетико” ва “Реал”га қарши учрашувларда шу қадар юқори темпдаги ўйинни рақибига таклиф қилдики, буни жамоанинг ўзи ҳам кўтара олмади. Оқибатда, иккинчи бўлимда Ибаи Гомес жамоа ўйинига тезлик ва олиб кирди. Бу сафарги баҳсдан олдин жамоа бир ҳафта дам олди ва футболчиларнинг кучлари етарли даражада бўлса керак.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика