RU

Последние новости

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  88 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Квинси Промес пичоқ билан тан-жароҳати етказгани учун ҳибсга олинди Новости

Квинси Промес пичоқ билан тан-жароҳати етказгани учун ҳибсга олинди

Бугун эрталаб "Аякс" футболчиси Квинси Промес ҳибсга олинди.

"De Telegraaf" хабарига кўра, футболчи пичоқ билан ҳужум қилганликда ва танага оғир тан-жароҳати етказганликда гумонланмоқда. Ҳодиса июль ойида Абкауддаги оилавий базм пайтида бўлган. Ўшанда номаълум сабабга кўра, оилавий жанжал юзага келган ва Промес бир инсонга пичиқ уриб, тан жароҳати етказган. Уйдагилар тезда жанжалга барҳам беришган.

Ёзилишича, Промес ўша инсоннинг тиззасига пичоқ тиқиб олган. У бир ой олдин бу борада гувоҳлик берган, шундан кейин тезда бу борада жиноий иш очилганди. Агарда ушбу жиноят исботланса, футболчи камида 4 йилга қамалиши мумкин.

Футболчининг ҳибсга олинганини полиция вакили Желмер Гирдс ҳам тасдиқлади. У камида 3 кун изоляторда сақланади. Шундан кейин муддат янада кўпайтирилиши мумкин.

Промес 2014-2018 йиллар давомида "Спартак" таркибида ҳаракат қилган. Ушбу мавсумда "Аякс" таркибида Нидерландия чемпионатида 12 ўйинда 5 гол урди.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика