RU

Последние новости

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  40 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Квальярелла афсоналар қаторига қўшилди, Моуриньюдан рекорд Новости

Квальярелла афсоналар қаторига қўшилди, Моуриньюдан рекорд

ФИФА кунлари туфайли Италия чемпионатида қисқа танаффус юзага келди.

А Серия мухлисларининг эътиборига топ-лиганинг 7-туридан кейин пайдо бўлган баъзи қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

"Наполи" тарихда 2-бор А Серия стартидаги 7 учрашувни ютди. Биринчиси – 2017/18.

"Наполи" Италия чемпионати доирасидаги қаторасига 33-ўйинда гол урди – бу клуб рекорди.

Лучано Спаллетти фаолиятида илк бор чемпионат стартидаги 7 баҳсни ютди. 

"Милан" ғалаба учун 3 очко бериш бошланган даврдан бери (1994-95) 2-бор А Сериянинг дастлабки 7 турида 19 очко тўплади. Биринчиси 2003/04 йилги мавсумда рўй берган, ўшанда "россонерилар" чемпион бўлишганди.

"Милан" А Сериянинг қаторасига 12-ўйинида мағлуб бўлмади: 10 ғалаба, 2 дуранг.

"Интер" қаторасига 26-ўйинда гол урди – бу клуб рекорди.

"Интер" қаторасига 12-ўйинда майдонни камида 2 гол билан тарк этди. Бу клуб рекорди.

Эдин Жеко чемпионатнинг дастлабки 7 турида "Интер" учун 6 та гол урди. Бу Роналдо Назариу давридан бери илк марта (1997/98).

"Фиорентина" "Наполи"га қарши ўтган сўнгги 13 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонган.

"Рома" 2017 йилнинг октябрь ойидан бери илк бор қаторасига 11 ўйинда гол урди.

"Рома" "Эмполи" билан ўтган охирги 11 ўйинда енгилмади.

"Рома" ҳеч қачон Римда "Эмполи"га имкониятни бой бермаган: 12 ғалаба, 2 дуранг.

"Рома" ўз уйида ўтган сўнгги 6 ўйиннинг барчасини ютди. Бунақаси 201 йилдан буён илк бор содир бўлди.

Жозе Моуринью бошқарувидаги клублар А Серия доирасида ўтган қаторасига 42-уй ўйинида ютқазмади. Бу ғалаба учун 3 очко бериш бошланган давр (1994-95) учун рекорд.

"Ювентус" март ойидан бери илк бор ўз дарвозасидан гол ўтказмай, ғалаба қозонди.

"Ювентус" охирги 31 Турин дербисининг фақат биттасида ютқазган.

"Ювентус" "Торино" майдонида ўтган қаторасига 14-ўйинда гол урди.

"Лацио" чемпионат стартидаги 7 ўйиннинг барчасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

"Аталанта" "Милан"га қарши Бергамода ўтган сўнгги 6 ўйиннинг фақат 1 тасида 3 очко олган.

"Болонья" 2000/01 йилги мавсумдан бери илк бор чемпионат стартидаги 7 турда 12 гол урди.

"Верона" А Серия тарихида 3-бор тўртта гол фарқи билан ғалаба қозонди.

"Верона" сўнгги 16 ўйинда биринчи марта ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишни уддалади.

"Удинезе" "Сампдория" майдонида ўтган охирги 17 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонган.

"Сампдория" ўз майдонида ўтган қаторасига 4-ўйинда ғалаба қозона олмади.

Фабио Квальярелла – қаторасига 17 ўйинда гол урган А Серия тарихидаги 7-футболчи. Альтафини, Ривера, Манчини, Баджо, Жилардино ва Тоттидан кейин.

"Салернитана" мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилган ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини ҳам сақлаб қолди.

Вальтер Мадзарри бошчилигидаги "Кальяри" дастлабки 7 турни ғалабасиз ўтказди. Бунақаси охирги бор 2006 йилда содир бўлган эди.

Бальде Кейта ("Кальяри") А Серия тарихида энг кўп гол урган сенегаллик ўйинчига айланиб олди (40). У Хума Бабакарни ортда қолдирди.

Жаҳон футболининг тирик афсонаси 40 ёшда!

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика