Кутилмаган трансфер?! "Манчестер Сити" хавбеки "Ливерпуль"га ўтиши мумкин
16 июл 2023 13:33
Новости
Кутилмаган трансфер?! "Манчестер Сити" хавбеки "Ливерпуль"га ўтиши мумкин
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Келвин Филлипс фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин.
Мерсисайд клуби сўнгги ҳафталарда Алексис Маккалистер ҳамда Доминик Собослаининг трансферини амалга оширди. Энди жамоа ярим ҳимоя чизиғида яна бир янги футболчи пайдо бўлиши мумкин.
"Ливерпуль" футболчиси Фабиньо яқин вақтлар ичида "Ал Иттиҳод"га ўтиши кутилмоқда. Шу сабабли клуб унинг ўрнига ярим ҳимоячи изламоқда. Ўтган мавсум захира футболчиси сифатида треблга эришган Филлипс эса "Ливерпуль"да Фабиньонинг ўрнини босиши мумкин.
Шу сабабли икки клуб ўртасида музокаралар бошланиб кетган. The Athletic маълумотига кўра, Ромео Лавия, Софьян Амрабат ва Райан Гравенберх каби футболчиларнинг номзоди кўриб чиқилган, бироқ уларжа "Энфилд"га бориш режаси бўлмаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии