RU

Последние новости

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  0 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  1 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  2 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Кутиб олинг, иккинчи тур келяпти... Новости

Кутиб олинг, иккинчи тур келяпти...

Эртага олий лигамизнинг иккинчи тур ўйинлари старт олади. Ўйиндан олдинги таҳририят тахминлари билан танишиб чиқинг.

20 март, жума

"Бухоро" (Бухоро) - "Динамо" (Самарқанд)

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Имкониятлар: 55/45

Бу икки шаҳарнинг жаҳон тарихида тутган ўрни катта. Буюк шаҳарлар тўқнашувидаги икки жамоа ҳам биринчи турда мағлубиятга учрадилар. "Динамо" ўз майдонида, "Бухоро" эса сафарда. Биринчи тур ўйинларидан келиб чиқсак, ўйиндаги устунлик "Бухоро"да бўлишини башорат қилиш қийин эмас. Аслини олганда, иккала жамоанинг ҳам ўйинида ўхшашлик мавжуд. Бироқ майдон эгалигини инобатга олсак, Мочиновда ғалаба қозониш учун яхши имконият бор. 




"Навбаҳор" (Наманган) - "Металлург" (Бекобод)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Р. Толибжонов (Фарғона)

Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Имкониятлар: 50/50


Бу ўйинда "Навбаҳор" ўзининг бош мураббийи билан иштирок этади. Вьетнамдан қайтиб келган Бахтиёр Ашурматов "Навбаҳор"ни иккинчи турга тайёрлади ва бунинг мевасини эртага кўришимиз мумкин. Лекин рақиб оддий жамоа эмас, "Локомотив"ни икки очкодан маҳрум қилган "Металлург". Қизиғи шундаки, биринчи турда икки жамоа бош мураббийлари турли сабабларга кўра қатнаша олмаган эдилар. "Металлург" ҳимояда ўйнашни биладиган жамоа ҳисобланади. "Навбаҳор"нинг кучини эса эртага кўрамиз. Шундай экан, бу икки клубнинг ғалабага бўлган имконияти тенг.




"Машъал" (Муборак) - "Андижон" (Андижон)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

Имкониятлар: 60/40

Афсуски, "Андижон"да муаммолар ҳамон мавжуд. Жамоа Муборакдаги ўйинга, қарз кўтариб йўл олгани ҳақида маҳаллий мухлислар хабар қилди. Демак, жамоадаги аҳвол танг. Бу эса икки кундан бери ўйинга жиддий тайёргарлик кўраётган, куни кеча Тошкентдан бир нечта мухбирни Муборакка таклиф қилган "Машъал" учун айни муддао. Таркиб жиҳатдан ҳам "Машаъл" рақибига нисбатан кучли. Энг муҳими, "Андижон" матбуот котиби ҳам Муборакка йўл олган.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика