RU

Последние новости

09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  1 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  4 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  5 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  24 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  99

Купер Уммонга “сюрприз” тайёрламоқда Новости

Купер Уммонга “сюрприз” тайёрламоқда

Осиё Кубоги бошланди. Аммо очилиш учрашуви бўлган БАА – Баҳрайн ўйинини кўролмадик.

Бу пайт биз Шаржадаги илк машғулотни ўтказаётгандик. Дарвоқе, Шаржа ҳақида. Чиройли шаҳар. Машина жудаям кўп. Йўллар тор.Бизга ОФК томонидан ажратилган автобус бу йўллардаги тиқилинчлардан аранг ўтиб, машғулот бўладиган майдонга етиб олди. Ҳа, айтганча, ташкилотчилар ҳар бир терма жамоага полиция ходимларини бириктириб қўйишган. Стадионга бориш-келишда кузатиб қўймоқда. Шунда ҳам кўчадаги машиналар йўл бергиси келмайди. Ҳамма қаергадир шошилади, биринчи бўлиб ўтиб кетишга интилади.

Шаржадаги меҳмонхонада қўриқлаш хизмати қўйилган. Бегона шахсларни меҳмонхонага киритишмаяпти. Фақат ОФК томонидан терма жамоа аъзолари учун тақдим қилинган аккредитацияларни кўрсатиб кириш мумкин. Бундан ташқари, ҳар бир қаватда махсус хизмат ходимлари туну кун навбатчилик қилиб ўтиришибди. Меҳмонхонага келганимизда хоналарга жойлашишдан аввал махсус итлар ёрдамида биз жойлашадиган ҳар бир хона текширувдан ўтказилди. Хуллас, мусобақа давомида ҳар бир терма жамоа ўзини хавфсиз ҳис қилиши учун барча чора-тадбирлар кўрилган.


ОФК турнир давомида ёрдам бериб юриши ҳар бир терма жамоага координатор бириктирган. 24та терма жамоага бириктирилган ОФК координаторларидан фақат 2 нафар аёл киши бўлиб, шулардан бири бизнинг терма жамоа билан ишлаяпти.  



Исми Майса. Жуда ҳам пишиқ-пухта, ўз ишини яхши биладиган, пунктуал ва қатъий, шўх-шаддод қиз. Сўраган масалаларимизни бир зумда ҳал қилиб беради. Эртанги режалар бўйича, нималар кераклиги ҳақида 4-5 марта сўраб, ҳар сафар ён дафтарига ёзиб олади. Мусобақа давомида БААдан кейин Ўзбекистонга мухлислик қилишга ваъда берди. “БАА билан плей-оффда тўқнаш келиб қолсакчи?”, - деб сўрагандик, “БААга бутун мамлакат мухлислик қилади, мен меҳмонлар ҳурмати учун Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайман”, - дем мулоазамат қилиб қўйди.

Ўзбекистонликларни бу ерда кўп учратиш мумкин. Меҳмонхонага келишимиз билан тушлик қилгани ресторанга кирдик. Бизга 3 нафар ходим хизмат кўрсатаётгандик. Делегациямиз аъзолари улардан бирини ёнига чақириб, апельсин шарбатини сўрай бошлади: “Please, orange juice”. Жавоб эса соф ўзбекча бўлди: “Ҳозир опкеламан, ока”. Кўринишидан арабга ўхшайдиган бу йигит ўзимизни юртдан экан. Юртдан узоқда, бегона жойда ўзбек тилида янграган сўзларни эшитиш ниҳоятда ёқимли бўлди.

Кечқурунги машғулотлар деярли икки соат давом этди. Енгил машқлардан кейин футболчилар икки гуруҳга бўлиниб футбол ўйнашди. Ушбу ўйинни томоша қила туриб, Уммонга қарши қайси футболчилар асосий таркибда тушишини аниқлаб олдик. Таркибда кутилмаган “сюрприз” бўлиши ҳам мумкин.  “Мистер” биринчи ўйинга қандай режа тайёрлаётгани менга қоронғу, аммо рақибларни довдиратиб қўймоқчи экани аниқ. Ҳаммасини 9 январь куни билиб оламиз.  

 

Ёқубжон Бобожонов, ЎФА Матбуот хизмати бошлиғи
Шаржа, БАА

Рейтинг: +75   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика