RU

Последние новости

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Кундалик бошланяпти, азизлар, кундалик! "Олтин олма, дуо ол!" Новости

Кундалик бошланяпти, азизлар, кундалик! "Олтин олма, дуо ол!"

Қани кетдикми, ҳа кетамиз-да, унда нима қилиб турибсиз ўқинг, ўқинг...
Бир ой давомида сайтимиз сизларни, бамисоли ўргимчак тўридек ўз тўрида ушлаб қола олишига ишонамиз.

Ҳар сафар бирон бир сафарга чиқишдан олдин биринчи қиладиган ишим, бувим ва бобомнинг уйларига бориб дуо олиш бўларди. Тақдир ва ҳаёт қонуни, энди улар орамизда йўқ. Бежизга қариси бор уйнинг, париси бор демайдилар. Бу йил Президентимиз томонидан "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилинди. Бу қанчалик ажойиб эканлигини, буви ва додасининг тарбиясини олганлар жуда яхши билишади. Ўзбек футболи журналистикасида қалам тебратаётган киши борки, соҳамизнинг додаси Ахбор ака Имомхўжаевни ҳурмат қилмаса. Кетишдан аввал Диёр билан боғландим ва бобосининг қаерда бўлишлари билан қизиқдим. Уйларида эканлар, тўртта нон, муҳими эътибор! Уйларига "бостириб" кирдим. Ҳамроҳим ҳам йўқ эмас, Илҳомжон! 



  • Бу қўл ёзмалар, яқин кунларда чиройли бир китобга айланади. 
29 декабрда "Пахтакор" томонидан ташкил этилган байрам кечасида Ахбор дода, "Сиз терма жамоа билан кетаётган экансиз, бир кичик илтимос бор. Ўзбек футболи тарихини ўз ичига олаётган янги китобимда, ҳамма нарса тайёр, фақат Денисовга ажратилган сахифа бўш турибди. Шу, интервью қилиб берсангиз", - дедилар. Тасаввур ҳам қила олмайсиз, бир кун келиб шу одам мени ҳам ўз шогирдлари қаторига қўшар эканми деган орзуларим ижобат бўлаётганидан қанчалик хурсанд эдим. Нега айнан мен, мендан бошқа яна кўпчилик Денисов билан суҳбатлашиши мумкин-ку? Ҳа, Ахбор доданинг назарига тушиш осон эмас, тушдингми энди "газ"ни бос ва масъулиятни ҳис қил. Эсимда, 5 йиллар аввал у кишининг интервьюлари чиққанди. Ўшанда ёшлар ичида Беҳзод Назаровнинг мақолаларини ажратиб кўрсатишим мумкин деган эдилар. У пайтлар асосан фотожурналистика билан шуғулланардим. Бир кун келиб мен ҳам назарга тушарман деб ўзимга айтдим. Нима десам бўлар экан, бу худди Месси ёки Роналду учун "Олтин тўп"ни олишдек фахр. 


  • Ўнг томондаги суратда Шокарим ака "Пахтакор" либосида.

Устозга совға бўлсин деб, Денисов билан учрашувни куттириб қўймадим. Сал аввал "Кеча, бугун, эртага" лойиҳаси учун Виталик билан каттагина интервьюни ташкил қилганимиз ёдингизда бўлса керак, тўртта ноннинг олдига мана шу интервьюни қўшиб уйларига бордик. Хушмуомала ва очиқ чеҳра билан бизни кутиб олган устоз, ўзларининг "офис"ларига таклиф этдилар. Келажакда уй-музей бўлиши кутилаётган бу хона, ижодга бой ахборотларга тўла. Суратлардан тортиб, мақола-ю, китобларгача. Ҳамма нарса бордек. Тарихга шўнғийсиз. 2006 йил вафот этган "Пахтакор" маъмури, Шокарим ака Шоқодировнинг суратига кўзим тушди, бироз ўксиндим. У кишини яқиндан танир эдим, катта ўғиллари ҳозирда ота касбини давом эттираяпти. У кишидан ташқари, Ан, Фёдоров, Красницкий каби ўз даврларининг афсоналари суратларини тикка ҳолда кўришингиз мумкин. Куни кеча АҚШдан жиянлари, ЖЧ-2014да иштирок этган барча жамоаларнинг медаллари жамланган эсдалик совғасини олиб келган экан, буни фахрланиб бизга кўрсатдилар.



  • Мана ўша медаллар.

"Авваллари мана шундай медалларга ишқибоз бўлардик. "Пахтакор" ким билан ўйнамасин, рақиб жамоага эмас, медали сотувда бормикин?" деб савол берар эдик. Бор бўлса, чипта олиб ўйинга кетардик. У Латвия бўладими, Украина ёки Москва жамоалар - фарқи йўқ эди. Танишларимиз билан эсдалик учун уларни алмаштирардик. Ундан ташқари ўйин дастурларини йиғиш мода бўлганди", - дея хотирлайдилар.

Икки соатга яқин анча суҳбатлашдик. Нима учун бу кишининг уйига эртароқ келмаган эканман деб ўзимни койидим. Мазза қилдим, маънавий озуқа олдим. Тарихни эсладик, бугунги футболимиз ҳақида анча суҳбатлашдик. Айниқса Президентимиз билан "Бунёдкор" стадиони очилиш маросимида бўлиб ўтган тадбир ҳақида тўлқинланиб гапириб бердилар. Президентимиз билан тушган суратларини барча фарзандларига биттадан чиқариб берганларини алоҳида тъакидлаб ўтдилар.

- Бу мен учун унутилмас кун эди. Мустақиллик йиллари давомида футболни қўллаб-қувватлаш борасида ҳурматли юртбошимиз қанчадан-қанча қарорларни чиқардилар. Мана бу йил "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилинди. Бундан фақат қувониш керак. Тунов куни шахсан Мираброр Зуфаровичнинг ўзлари қўнғироқ қилиб тадбирга таклиф этдилар. Бу кишининг ҳам футболимиз олдида тутган ўрни катта бўляпти. Китобнинг чиқишида ҳам катта ёрдам беряптилар. Насиб қилса чиройли бир китобга эга бўламиз.



  • XX аср юлдузлари.

Ўтган йили Ахбор дода билан айнан шу мавзуда гаплашиб, ҳар ой бирон бир фахрий футболчимиз билан суҳбат ташкил этиш таклифини берган эдим. Албатта, уларнинг бошчилигида. Аммо режамиз амалга ошмай қолганди. Бу ерда айб мендан ўтди. Лекин бу лойиҳани бу йил амалга оширмасак, уят бўлади. Устоз ҳам ўз навбатида тўлиқ қўллаб-қувватлашларини айтиб ўтдилар.

Қисқа қилиб айтсам, мазза қилдим. Тўғриси, бу баландпарвоз гап эмас. "Барселона" ва "Реал" мағлубиятга учраган куни 9 нафар ўқувчини блок қилдик. Куракда турмайдиган гаплари сабаб жаҳлим чиқиб кетди. Ундан кўра 4та нон олиб буви-доданг билан чой ичиб ўтир деб ёзиб юбордим. Улар ғанимат экан, уларни борлигида фойдаланмасанг, кейин қўмсашдан не наф? 

Кетиш олдидан Ахбор дода дуо қилар эканлар, юртимиз тинч бўлиши ва Австралияга эсон-омон бориб келишимизни ният қилдилар. Албатта, биз ҳам мана шу мақсад йўлида сафарга чиқдик ва мазкур кундаликни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдан ёзиш насиб этиб турибди. Эртага терма жамоамиз аъзолари истиқомат қилаётган Австралиянинг Сидней шаҳрига учамиз, бугунги кун кундалигини, табиийки эртага ўқийсиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика