RU

Последние новости

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  18 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  19 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  41 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

"Кун видеоси", чиптага навбат турган мухлислар ёхуд нолага қарши нола (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Кун видеоси", чиптага навбат турган мухлислар ёхуд нолага қарши нола (Бекзод Толибов блоги)

Бироз аввал "Истиқлол" стадионидаги чипталар муаммоси акс этган видео телеграм каналимизда эълон қилинди.

Мухлис ҳар доим ҳақ бўлган, бўлади ҳам. Фарғонадаги стадионда ушбу мавсум Суперлиганинг икки клуби - "Нефтчи" ва "Андижон" ўйнаяпти. Чипта сотиб олиб стадионга кириш муаммоси асосан ўйин бошланишига бир соат вақт қолганида юзага келади. Айни шу пайтда стадионга мухлислар оқимининг энг тиғиз вақти бўлади. Кириш эшиклари ёнида кассалар бор, чипта сотуви мунтазам давом этади. Аммо, юқорида айтилганидек, бу кассалар бирданига барчани чипта билан таъминлай олмайди, метан заправкалардаги каби навбатлар юзага келади. Бу бор муаммо, инкор қилиб бўлмайдиган аксиома каби.

Муаммо бор бўлса, унинг ечими ҳам бўлади. Бунинг жиддий ёндашувга асосланган ҳаракат зарур. "Истиқлол" стадиони бу борада ишламаяпти эмас, ишлаяпти. Масалан, стадионга яқин бўлган ёндош туман ва шаҳарлар марказларида, шунингдек Фарғона шаҳар деҳқон бозорида чипталар савдоси билан шуғулланувчи махсус кассалар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, "Андижон" - "Нефтчи" учрашуви учун телеграм бот орқали чипталарнинг онлайн савдоси тест режимда амалга оширилди. Онлайн чипта сотиб олиш очиғини айтганда, бизда ҳали жуда ҳам оммалашиб кетмади. Балки кассанинг ўзидан чипта сотиб олишга ўрганиб қолганмиз, ёки бунинг ҳам алоҳида гашти бор.

"Нефтчи"нинг Суперлигада ижобий натижа қайд этаётгани сабаб уй ўйинларида мухлисларнинг "Истиқлол"га ташрифи янада ортиб бораверади. Муаммонинг яна бир ечими, чипта сотиб олиш сал эртароқ ҳаракат қилинг, масалан бир кун аввал. Клубнинг расмий саҳифаларида махсус кассалар жойлашган нуқталар кўрсатилган. Ёки "Истиқлол"нинг ўзида ҳам кассалар мунтазам ишлаб туради. Келасиз ва ҳеч қандай навбатсиз чипта харид қилаверасиз. Ёки эндиликда телеграм-бот орқали йўлга қўйилган чипталарнинг онлайн сотуви орқали ҳам харид қилсангиз бўлади, бунинг учун уйдан чиқишингиз ва қаёққадир боришингиз шарт эмас.

Сарлавҳада "Нолага қарши нола" деган жумла ҳам бор, тўғрими? Ҳозир мухлис ноласига қарши стадион ходимлари ҳам нола қилишаяпти. Тўғриси, бу ўринда ҳар икки томон ҳам бирдек ҳақ. Бири ўйин томоша қилиш учун стадионга келади ва чипта учун навбатга дуч келади. Иккинчи томон эса, мухлисларни ҳеч бир муаммосиз чипта харид қилишлари учун барча ҳаракатни амалга оширади, бироқ бундан ҳеч ким миннатдор бўлмайди. 

Аслида ўша гап тўғри, "Мухлис ноласи" орқали олиб чиқилган холат бу - энг ёқимли муаммо. Чунки, сиз яхши биласиз, айрим жамоалар стадионга кириш текин қилиб ҳам ўйинга мухлис жалб эта олмайди.

P.S. Мақола эълон қилинганидан сўнг "Андижон" клуби раҳбари Улуғбек Мирзаев таҳририятимиз билан боғланди. Маълум бўлишича, "Андижон" - "Нефтчи" учрашувида телеграм-бот орқали чипталарнинг онлайн сотуви ташкил этилмаган. Ўйин учун чиқарилган чипталарнинг барчаси ЎзПФЛ томонидан белгиланган талаблар асосида қоғоз вариантда нашр этилган.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика