Кун ФАКТИ! "Тартибли" инглиз мухлислари бир йилда давлатга қанча зарар келтирадилар?
29 дек 2015 17:10
Новости
Кун ФАКТИ! "Тартибли" инглиз мухлислари бир йилда давлатга қанча зарар келтирадилар?
Англияда футболни қанчалик севишларини биз айтмасак ҳам яхши биласиз. Инглиз мухлислари севимли жамоаларига нисбатан ўта талабчан бўладилар. Керакли вақтда қўллаб тура олувчи ишқибозлар, шунга яраша натижани ҳам талаб қиладилар.
Лекин бугун бу ҳақида гапирмоқчи эмасмиз.
Тахминимизча, сизга ҳам англиялик мухлисларга ҳавас қилса арзийди, тартиб-интизомда улардан ўрнак олиш керак деб ҳеч йўғи бир бор айтишган. Премьер-лига баҳсларини томоша қилганингизда бунга ўзингиз ҳам эътибор қаратган бўлсангиз ажаб эмас. Лекин, аммо, бироқ...
Биласизми, бир қарашда тартибли кўринган инглиз мухлислари ҳар йили шахсий ва давлат мулкларига ўртача 40 миллион фунт стерлингга тенг зарар келтиришади.
Ана шунақа гаплар, дастлабки фикр кўпинча алдамчи бўлади. Саломат бўлинг азизлар, омад сиз ва бизни асло тарк этмасин.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии