Куман: "Агар Лукаку шартномани узайтирса бу "Эвертон" учун катта воқеа бўлади"
25 дек 2016 17:12
Новости
Куман: "Агар Лукаку шартномани узайтирса бу "Эвертон" учун катта воқеа бўлади"
"Эвертон" устози Рональд Куман клуб ҳужумчи Ромелу Лукаку билан шартнома узайтириш борасида музокара ўтказаётганини тасдиқлади.
"Ҳа, музокаралар бўлмоқда. Агар Лукаку шартномани узайтирса, бу "Эвертон" учун катта воқеа бўлади, чунки клуб етакчи футболчиларни сақлаб қолиш учун қўлидан келганини бажармоқчи. Агар грандлар билан рақобтлашмоқчи бўлсак, футболчилар учун курашишимиз керак" - дейди Куман.
Айни дамда Лукакунинг "Эвертон"даги ҳафталик маоши 75 минг фунт. Янги шартнома бўйича бельгиялик ҳафтасига 100 минг фунт олади.
Жорий мавсумда ҳужумчи АПЛнинг 16 та учрашувида майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Комментарии