RU

Последние новости

17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  1 16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  4 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  16 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2

"Кучли-учлик"дан тушмаётган икки жамоа (ФОТО) Новости

"Кучли-учлик"дан тушмаётган икки жамоа (ФОТО)

Олий лигада охирги 5 мавсумдан буён иккита жамоа "кучли-учлик"ни тарк этмаяпти.

Қаршининг "Насаф" жамоаси Рўзиқул Бердиев қўл остига ўтганидан буён совриндорлар рўйхатидан тушиб қолмаяпти.
"Аждарлар" кетма-кет тўрт маротаба бронза медалларини қўлга киритишди ва жорий мавсумда кумуш медалларига эга чиқишди. Шу тариқа қаршиликлар Бердиев бошчилигида ҳар сафар мавсумни совриндор сифатида якунлашмоқда.


Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси сўнгги олтита мавсумни анча муваффақиятли ўтказмоқда.
"Темирйўлчилар" 2012 йилдан буён "кучли-учлик"даги ўринларини ҳеч кимга беришмаяпти. "Локомотив" жамоаси барча совринларга босқичма-босқич, аста-секинлик билан эришди.

Дастлаб жамоа 2012 йили бронза медалларини нақд қилганди. Кейинчалик икки мавсум (2013, 2014, 2015) мамлакат чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлишди.
Охирги икки мавсумда эса жамоа чемпионлик шоҳсупасидан пастга тушмаяпти.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бу икки жамоалар ушбу мавсумлар оралиғида Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишга ҳам улгуришди. "Локомотив" 2014 ҳамда 2016 йиллари кубокка эгалик қилган бўлса, "Насаф" 2015 йилда ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланганди.

Чемпионатимизнинг охирги 5 йиллигидаги энг барқарор жамоа сифатида айнан "Локомотив" ҳамда "Насаф"ни эътироф этиш мумкин.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика