RU

Последние новости

22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  0 22:15ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига тўртта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер (онлайн ҳисоб)  113 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  14 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  9 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  17 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  138 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  664 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6

Кучли-бешликдаги энг кам гол ўтказиб юборган жамоалар Новости

Кучли-бешликдаги энг кам гол ўтказиб юборган жамоалар

Европанинг кучли-бешлик чемпионатларида ўз дарвозаларидан энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабонлар "бешлиги".

Демак ўз чемпионатларида энг кам гол ўтказиб юборган жамоалар ҳақида кетма-кетлик билан таништиришни бошлаймиз.

5. "Тоттенхэм" - 35 ўйин (26 гол)


- Лондонликлар ушбу мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказишмоқда. "Тоттенхэм" чемпионлик учун курашда "Лестер"га рақобат қилаётган ягона жамоа бўлиб турибди. Кечаги дурангдан сўнг уларнинг ҳам имкониятлари жуда пастлаган бўлсада, ҳали назарий жиҳатдан "шпорлар" чемпионлик учун курашишса бўлади. Умуман агарда жамоа иккинчи ўринни эгалласа ҳам ёмон натижа ҳисобланмайди. "Тоттенхэм"нинг фантастик мавсумини ўтказаётганида нафақат ҳужум вакиллари, балки ҳимоячи ва дарвозабон Уго Льориснинг ҳам хизмати беқиёсдир. Франциялик тажрибали кипернинг маҳорати эвазига лондонликлар ҳозирга қадар ўз чемпионатларида энг кам гол ўтказиб юборишган.

4. ПСЖ - 34 ўйин (18 гол)


- Франция чемпионатида чемпионлик масаласини жуда эрта ҳал этиб қўйган парижликлар учун мавсум жуда омадли бошланганди. ПСЖ мавсум аввалида ўзининг биринчи рақамли дарвозабони Сиригунинг хизматларидан фойдалана олмади. Аммо Трапп билдирилган ишончни ортиғи билан оқлади десак муболаға бўлмайди. Тўғри, ПСЖ жамоасининг эришаётган ғалабаларида ҳужум чизиғи ва ҳимоя вакилларининг ҳиссаси каттароқдек кўринади. Аммо нисбатан тажрибасиз ва ёш дарвозабон жорий мавсумда ўзини йўқотиб қўймади ва жамоасининг ғалабарига ўз улушини цўшиб қўйишга муваффақ бўлди. Трапп айни пайтда ПСЖ жамоасининг биринчи дарвозабонига айланиб улгурди. Ушбу жамоа ўтказилган 34 ўйинда 18 маротаба ўз дарвозасидан гол қўйиб юборган ва бу борада ПСЖ кучли-бешлик жамоалари ичида 3-4 ўринни бўлишиб турибди. Ишончли ҳимоя ва дарвозабон маҳорати эвазига қўлга киритилган мақташга арзигулик натижа.


3. "Ювентус" - 35 ўйин (18 гол)


- Туринликлар учун мавсум қай даражада муваффақиятсизлик билан бошланганини барча эсласа керак. "Ювентус" дастлабки 1-7 турларда 12-16 поғоналарда боргани ҳам ёдимизда. Жамоа бир нечта етакчи футболчилари - Пирло, Тевез, Видаль каби ижрочиларни қўйиб юборганидан кейин ва омадсиз стартдан сўнг кўпчилик "Юве"нинг "камбэк" уёқда турсин, ўзига келиб олишига ҳам шубҳа билан қараганди. Аллегрининг дастлабки мавсумини шунчаки омадга боғлаб, бу сафар мураббийнинг ҳам "Милан"даги ишларини эслашиб, "Юве" инқироз кўчасида қолиб кетади деган тахминлар ҳам бўлганди. Жамоа дастлабки турларда кетма-кет ўз дарвозасидан голлар ўтказиб, мағлубиятлардан боши чиқмай қолгани кечагидек эсимизда. Аммо "Юве" кўзнинг охирлари ва қишнинг бошларига келиб яна қаддини тутди. Бунда мураббийдан тортиб, жамоага янги келган футболчиларнинг хизмати катта бўлди. Аммо Буффон сардорлигидаги ҳимоя қўрғони ва Жижининг дарвозадаги ишончли ўйинлари рақибларнинг ҳужумларига ҳақиқий тўсиқ вазифасини ўтаб берди. Жижи стартдан кейинги босқични шу қадар яхши ўтказдики, ўзининг 38 ёшида Италия А Серияси рекордини янгилаб, янгисини уриб қўйди. Куни кеча эса "Юве" А Сериядаги кетма-кет бешинчи чемпионликни расмийлаштирди. Ҳозир эса А Серияда Буффон дарвозасига йўл топа оладиган футболчини учратиш жуда қийин иш. Камида ҳимоя ҳам ҳақиқий "аскарлар"дан ташкил топган. Хулоса шуки, Жижи Буффон қоғозда ёши ўтиб, қариётгандек. Майдонда эса ўша-ўша юқори савиясини сақлаб турган Буффонни кўряпмиз.


2. "Атлетико" - 35 ўйин (16 гол)


- Диего Симеоне бошчилигидаги жамоанинг қандай услубда ўйнаши ва исталган рақибнинг режаларини бузиб қўядиган стратегик юришлари борлигини барчамиз яхши биламиз. Футбол жамоавий ўйин. Унда бир чизиқ вакиллари ёки биргина футболчи билан натижа қайд этишнинг деярли имкони йўқ. "Атлетико" ўзининг жуда зич ҳимояси ва Облакдек дарвозабони борлиги учун ҳам 90 дақиқа давомида рақиб ҳужумлари босими остида ҳам ўз дарвозасини қуруқ сақлай олиш қобилиятига эга. "Атлетико" ҳимоясини ёриб ўтишнинг ўзи бир катта муаммо. Омад келиб, ҳимоя чизиғи вакилларининг эътиборидан қочиб дарвозани "ўққа" тутган тақдирда ҳам у ерда ўз ишининг устаси Облак жамоасини бир қатор қийин вазиятларда ҳам қутқаради. Бу нарса эса рақибларнинг руҳий томонлама синдираётгани ҳам бор гап. Испанияда "Барселона" ва "Реал"дек жамоалар бўла туриб, бир неча йиллардан буён Симеоненинг "Атлетико"си уларга чемпионлик пойгасида тўсқинлик қилаётгани ҳам бежизга эмас. "Атлетико" Ла Лигадаги энг кам гол ўтказиб юборган жамоа саналади. Облак қўриқлайдиган дарвозани нишонга олиш ҳозирги кунда жуда долзарб мавзуга айланган. "Атлетико" ҳимояси ва дарвозаси алоҳида бир жамоа десак ҳам янглишмаймиз.


1. "Бавария" - 31 ўйин (14 гол)


- Германияда "Бавария"га рақиб йўқ, Нойерга иш йўқ деб ўйлашади. Аммо бундай эмас. Тўғри, "Бавария" ҳар бир ўйинда жуда катта устунлик билан ғалаба қозонади одатда. Аммо шундай ўйинларда дарвозабонларга бирмунча қийин бўлади. Сабаби, бутун ўйин давомида дарвозаси олдида саноқли хавф бўлади. Бу эса киперлар учун анча қийин юмуш. Чунки 80 дақиқа давомида тўп сени дарвозанг томон тепилмаса ва ўйинга 10 дақиқа қолганида хавф солинса, ўша пайтда хушёр туришинг қийин иш. Учрашув давомида дарвозанг томон тепиладиган 10 та зарбадан 7тасини бартараф этишни ҳар қандай посбон уддалай олади. Нойер нафақат дарвозада туради, балки бутун ўйин пайтида деярли ҳимоя чизиғида тўп билан муомалада бўлиб туради. Камига жамоаси ҳужумини бошлаб берган паллалар ҳам бўлиб туради. Бу эса баъзи вазиятларда Нойернинг зарарига ишлаши ҳам мумкин. Чунки майдонга қўлқопи билан тушган Нойер асосан бутсасини ишга солади. Шунга қарамай Нойер ҳозирча кучли-бешлик чемпионатларида ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказиб юборган посбон бўлиб турибди. Жамоаси манфаати учун қанча кам зарба йўлланса шунча яхши. Аммо дарвозабонлар истаймизми-йўқми рақиб хамласи ва ҳужумларини қанча кўп бартараф этишса шунча завқ олишади. Ҳар қандай инсон ўз ишини яхши уддаласа шундан завқланиб, роҳат олади. Нойер ўз ишини қойиллатиши ва завқланишни билади. Аммо ушбу кипер рақиб ҳужумларига "чанқаб" ўзини янги қирраларини майдон маркази олдида ишлатиб турибди. Ҳар иккала ишни ҳам қойиллатадиган Нойер ҳақли равишда ҳозирги кунда жаҳоннинг биринчи рақамли дарвозабони ҳисобаланади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика