RU

Последние новости

23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  29

Кубок олдидан Ислом Аҳмедов қандай фикрда? Новости

Кубок олдидан Ислом Аҳмедов қандай фикрда?

Хабарингиз бўлса керак, бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финалининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.
"Пахтакор" - "Локомотив" ва "Насаф" - "Бунёдкор" баҳслари олдидан ҳар ким турли хил фикрларни илгари сурмоқда.

Аслида финалга чиқиш учун кимда қандай имконият бор? Бўлажак ўйинлар олдидан таниқли мутахассисларни безовта қилдик. Навбатдаги суҳбатдошимиз ОФК инструктори Ислом Аҳмедовдир.  

"Насаф" - "Бунёдкор"
Бунёдкорда ўзгаришлар катта. Тўғри, футблолчилар ўша-ўша, лекин бош мураббий ўзгаргач, ўйин услубдаги ҳам янгиликлар кузатилмоқда. Сергей Лушан замонавий мураббийлар тоифасига киради. У Бунёдкорга янгича мўйин услубни олиб кирмоқчи бўлмоқда. Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, меҳмонлар нисбатан ёшроқ таркибга эга. "Насаф" эса охирги икки йилдан буён асосан бир хил таркиб билан ўйнаб келмоқда. Қолаверса аждарлар бугун ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Лекин амалдаги Кубок соҳиби "Бунёдкор" эканлигини ҳам унутмаслик керак. "Насаф" эса айнан ушбу Кубок орқали кейинги йил халқаро мусобақада иштирок этиш илинжида. Хулласа финалга чиқиш учун ҳар иккала жамоада ҳам жуда яхши имконият бор. Шу боис бу борада 50х50 баҳолаган бўлардим.

"Пахтакор" - "Локомотив"
Бу ўйин жуда ҳам қизиқарли кечиши аниқ. Ҳар ҳолда мен шундай бўлишини кутяпман. Бугун ярим финал жавоб ўйини бўлгани учун ҳам руҳий босим катта бўлади. "Локомотив"нинг имконияти яхшироқ. Чунки унинг таркиби кучли. Қолаверса биринчи ўйинни ўз фойдасига ҳал эта олди. Бугун имкон қадар ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормасликка эътибор қаратади. Вадим Абрамов бошқарувни ўз қўлига олгач, темирйўлчилар ўйинида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Йигитлар умуман бошқача ўйин услубда ҳаракат қилмоқда. "Локомотив" бу йил ўз олдига юқори мақсадларни қўйгани сир эмас. Улар бугун финалга йўл олиш учун бор кучини бериб ўйнайди. Мен сизга яна бир нарсани айтишим мумкинки, Вадим Абрамов кучли психолог мураббийдир. У ўз шогирдларини ўйинларга қандай тайёрлашни жуда яхши билади. Унинг энг катта ютуғи ҳам шунда бўлса керак.

"Пахтакор"га келадиган бўлсак, бу жамоанинг таркиби нисбатан ёш. Бундай учрашувларда ёш таркиб билан ўйнаш қийин бўлади. Албатта мезбонлар ҳам бугун осонликча таслим бўлишни истамайди.

Қизиқарли ўйин бўлади. Мазкур беллашувни стадионга бориб кузатаман. Қолганини учрашувдан сўнг билиб оламиз.   


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика