Кубок “Арсенал”, чемпионлик “Челси”никими?
10 мар 2014 19:47
Новости
Кубок “Арсенал”, чемпионлик “Челси”никими?
Тор-мор этилган “Тоттенхэм”, “қария” ролидаги Это’О, “Уиган”нинг яна бир сенсацияси ва АПЛ 29-тури ҳамда Англия Кубоги 1/4 финали диоарсидаги бошқа эътиборли воқеалар ҳақида...
Бахт бўсағасидаги “Арсенал”
“Канонирлар” совринсиз ўтган тўққиз йилдан кейин, ниҳоят нохуш анъанага чек қўйиши мумкин. Рамзий уйғунлик юзага келиши учун Венгер бу “қурғоқчиликка” Англия Кубогини ютиш орқали чек қўйиши керак бўлади. Чунки лондонлик тўпчилар сўнгги марта ютган соврини – айнан мана шудир. Бу воқеа узоқ 2005 йилда бўлиб ўтганди.
Ҳозир жамоа таркибида тўп сураётган футболчилардан фақат бир нечтасигина ўша шонли онларни эслай олса керак.
“Арсенал” шанба оқшомида совринсизликдан азият чекаётган яна бир клуб – “Эвертон” билан тўқнаш келди. Қизиғи, “Арсенал” шу қадар совуққонлик билан ҳаракат қилдики,чемпионатда бир неча қийин ҳафтани бошдан кечирмагандек, ҳудди муаммоларга асло дуч келмагандек...
Балки ўша оғир дамлардан кейин Венгер жамоасини рухан тикланишига эриша олган. Жисмонан ҳам жуда яхши тайёрлагани яққол сезилди. Орадаги расмий учрашувларсиз ўтган бир ҳафта ҳам, лондонликларга анча фойдага хизмат қилганини пайқаш қийин эмасди. Ўзил ўйин аввлидаёқ, рақиб дарвозасининг узоқ бурчагини аниқ нишонга олгани, Санья, Окслейд-Чемберлен ва Касорлада юзага келган вазиятлар бу фикларга исбот бўла олади.
Улар ўз вазиятларидан фойдалана олишмади. “Эвертон”нинг белгиялик ҳужумчиси Лукаку эса ўз вазиятини қўйиб юборадиганлардан эмас. Ҳисобни айнан у тенглаштирди. Бироқ бу кеча “Арсенал” шу қадар кўп вазиятлар яратдики, бу сай-ҳаракатлар ўз мевасини бермай қолмасди.
Аввалига Окслейд-Чемберлен ишлаган пенальтини Артета ажойиб тарзда амалга ошириб ҳисобда лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, кейин Жиру биратўла дублга эришиб қўяқолди.
“Уиган”дан навбатдаги сенсация
Умуман олганда, олдинда агар “Манчестер Сити”дек рақиб турган бўлганида, “Арсенал”нинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритиши – соврин томон олиб кирувчи эшикларни очди, дейишга шошмаган бўларди. Бироқ кутилмаганда “канонирлар” “Уиган”дан ажойиб совға қабул қилиб олди. Ҳудди Англия Кубогининг ўтган йилги финалида бўлгани каби, ҳам молиявий жиҳатдан, ҳам таркиб борасида “шахарликлар”дан анча камтарроқ бўлган Чемпионшип иштирокчиси юлдузларга тўла “Сити”ни яна бир бор енга олди. Ҳар холда иккита ғалаба ҳам тасодиф эмасдир?
Манчестерликлар ушбу ўйинга энг кучли таркибни туширди. Ўзи аслида “заҳира таркиби” ёки “иккинчи таркиб” деган тушунчаларни “Сити” учун қўллаш нотўғри нарса. Ушбу жамоа заҳираси ҳам фақат ва фақат юлдуз футболчилар билан тўлдирилган. Шундоқ экан, мағлубият учун Пеллегрини ва унинг шогирдлари фақат ўзларини айблашлари мумкин холос. Балки жамоанинг барча фикр-у, ҳаёли “Барселона” ҳақида бўлиб, ўзларини ўйинга етарлича тайёрлай олишмагандир.
Мовий “Манчестер” ўйин борасида, табиийки, катта устунликка эга бўлди. Бироқ жарима майдонига яқинлашгач, ишлар у қадар юришавермади.
Шу ўринда “Уиган” дарвозабони Скотт Карсоннинг хизматларини алоҳида эътироф этиб ўтиш лозим. Нима бўлганда ҳам, у Англия терма жамоаси собиқ дарвозабони.
Ҳар доим бўлмаса ҳам, гоҳида ўз ўйини билан буни эслатиб туришни ёқтиради Скотт. “Уиган” ҳисобни очиши учун Демикелис ҳам ёрдамлашиб юборганини таъкидлаш керак. “Барселона” билан ўйинда бўлгани каби, яна бир бор ўз дарвозаси томон пенальти белгиланишини таъминлаб берди. Фақат бу сафар четлатилишдан қутилиб қолди.
Хорди Гомеснинг голидан кейин бутун эътиборини ҳужумга қартган “Сити” баъзан ўз дарвозаси томон солинаётган хавфни бартараф этиб туриш лозимлигини унутиб қўйди ва иккинчи тайм аввалидаёқ иккинчи голни қабул қилиб олди.
Агар Насри жавоб голини киритган вазиятда ҳакам пассив офсайдни қайд этганида “шаҳарликлар” ягона жавоб голидан ҳам қуруқ қолишган бўлишарди. Ҳакам офсайд қайд этмади ва бу билан ўйиннинг сўнгги дақиқалари ҳаддан ташқари қизиқарли бўлишига сабабчи бўлди.
Бироқ ушбу қизиқарли якун “Манчестер”га ҳеч нарса олиб келгани йўқ. “Уиган” кейинги босқичда! Яна бир тарихий ўйин ушбу клуб учун!
Англия кубоги
1/4 финал
Арсенал – Эвертон 4:1
Голлар: Озил, 7 (1:0); Лукаку, 32 (1:1); Артета, 68 (2:1, пен); Жиру, 83 (3:1); Жиру, 85 (4:1).
Манчестер Сити – Уиган Атлетик 1:2
Голлар: Гомес, 27 (0:1, пен); Перч, 47 (0:2); Насри, 68 (1:2).
Халл Сити – Сандерленд 3:0
Голлар: Дэвис, 68 (1:0); Мейлер, 72 (2:0); Фрятт, 77 (3:0).
Шеффилд Юнайтед – Чарльтон Атлетик 2:0
Голлар: Флинн, 65 (1:0); Брейфорд, 67 (2:0).
Это`Онинг “қариликдаги” қаҳрамонликлари
Премьер-Лига доирасидаги энг марказий ўйин эса шубҳасиз “Челси” ҳамда “Тоттенхэм” ўртасидаги Лондон дербиси бўлди. “Шпорлар” мана 24 йилдирки "Стэмфорд Бриж"да ғалаба қозонолмай келмоқда. Бу сафар ҳам анъанани сақлаб қолишни уддалади улар. Моуриньо ва унинг шогирдлари кўп ҳам қийналмади хатто.
Бу эса барча учун кутилмаган воқелик бўлди. Ахир Моуриньо шогирдлари ҳатто аутсайдерлар билан ҳам етарлича муаммога дуч келишаётганди. “Тоттенхэм” ҳимоясининг иккинчи таймда кўрсатган ўйинини “расво” деган сўз ҳам тўлиқ ифодалай олмаса керак. Ҳисоб 4-0 кўиринишидан ҳам каттароқ, уятлироқ бўлиши ҳеч гап эмасди. Якуний ҳисобдан Шервуд хурсанд бўлса ҳам бўлаверади.
Дарвоқе, биринчи бўлимда дарвозаларга бирорта ҳам гол киритилмаганди! Иккинчи бўлимда Вертонгеннинг қўпол хатосидан кейин Это`О ҳисобни очди ва ҳаммаси боршланиб кетди...
Голдан кейин эса сўнгги пайтларда британ нашрлари текширувларига кўра ёши аслида хужжатларда кўрсатилганидан каттароқ экани ҳақида гапириб, танқид қилаётганлар учун ҳақиқий шоу намойиш этиб берди. У бурчак тўпи тепиладиган нуқтадаги байроқча олдига келиб, хассага таянган қарияни намойиш этиб берди.
Умуман олганда, агар ростдан ҳам Самуэльнинг ёши пасспортда кўрсатилганидан каттароқ бўлса ҳам, у “Челси”да ўз ўрнига эга бўлиб улгургани, гол уришдан тўхтамаётгани учун олқишга сазовор. “Тоттенхэм” эса ҳимояда довдирашда давом этаверди ва кўп ҳам гол уравнрмайдиган Демба Ба ҳам дубл қайд этди.
“Челси” ишонч билан турнир жадвалини бошқаришда давом этмоқда. Бу кетишда чемпионликкача ҳам етиб олишлари мумкин. Пеллегрини ва унинг шогирдлари бунга йўл қўйиб берса, албатта.
АПЛ
29-тур
Кардифф Сити – Фулхэм 3:1
Голлар: Колкер, 45+1 (1:0); Холтби, 59 (1:1); Колкер, 67 (2:1); Ритер, 71 (3:1, автогол).
Челси – Тоттенхэм 4:0
Голлар: Это'О, 56 (1:0); Азар, 60 (2:0, пен); Ба, 88 (3:0); Ба, 89 (4:0).
Кристал Пэлас – Саутгемптон 0:1
Гол: Родригес, 37 (0:1)
Норвич Сити – Сток Сити 1:1
Голлар: Джонсон, 57 (1:0); Уолтерс, 73 (1:1, пен).
Вест Бромвич – Манчестер Юнайтед 0:3
Голлар: Джонс, 34 (0:1); Руни, 65 (0:2); Уэлбек, 83 (0:3).
Аброр Қодиров тайёрлади

Комментарии