“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум
21 июн 08:28
Новости
“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум
Туркиянинг “Истанбул Башакшехир“ жамоаси “Рома“га таклиф билан чиқди.
Истанбул жамоаси Элдор Шомуродовнинг трансфери учун 7 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзи билан эса 3 йиллик шартнома имзолашни режа қилишган.
Аввалроқ, Элдорнинг ўзи ҳам Туркияга йўл олишга розилик бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2021 йилдан бери Италия А Сериясида фаолият олиб бормоқда. У шу вақт орасида “Женоа“, “Рома“, “Специя“ ва “Кальяри“ жамоаларида тўп сурди. 29 ёшли ҳужумчи А Серияда жами 119 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 13 та голли узатма бор.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии